1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин Холиқназар: Дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди!

17:48 / 27.02.2025 1168 pdf Ўқиш режими + -

Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган Конфессиялар ишлари кенгашининг янгича форматдаги йиғилиши долзарб мавзулар муҳокамаси ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Сўзга чиққан нотиқлар давлатимиз раҳбари бошчилигида виждон ва эътиқод эркинлиги, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, турли конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатликни янада яхшилаш, бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.

Кун тартибида бугунги янгиланишлар замирида Асосий қонунимиз ва унга асосланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти борасида ҳам тўхталинди. Жумладан, яқинда парламентимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси" қабул қилиниши, ҳужжат Президентимиз томонларидан имзоланиши муҳим воқеа эканига урғу қаратдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда нутқ қилиб, халқимиз азалдан бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан танилгани, диёримизда турли миллат ва элатлар аҳил-иноқ яшаши, динимиз ҳам бундай ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаши, турли дин ва турфа миллат вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлашини оят-ҳадислар ва тарихий воқеалар билан баён этдилар.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мазкур концепция юртимизда эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик мустаҳкамланишига хизмат қилишига эътибор қаратиш баробарида дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди, деган иборани алоҳида таъкидладилар.

Сайёр йиғилиш якунлари юзасидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф муҳитни асраш ва «яшил» иқтисод» йилида амалга ошириш оид Давлат дастури» бўйича мурожаатнома қабул қилинди. Куннинг иккинчи қисмида, шаҳарнинг тарихий масканларига зиёрат уюштирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Н.А. Семашко номидаги Қрим республикасининг Симферополдаги клиник касалхонасида ибодат учун намозхона очилди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. давоми...

2135 20:00 / 17.03.2021
Машҳур Sothebyaposs ким ошди савдоси уйи дунёдаги мусулмонлар учун энг муҳим жойларнинг илк суратларини сотувга қўйди Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. Улар орасида давоми...

2878 14:00 / 24.05.2021
Бугун Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри аэропортида янги масжид очилишида иштирок этадиган мартабали меҳмонлар, шу жумладан Ўзбекистон вакиллари ҳам кутиб давоми...

3611 19:05 / 21.08.2019
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг божалари, муҳтарам Одилжон ҳожи Абдураҳимжон ўғлининг вафотлари муносабати билан барча оила давоми...

2041 08:52 / 20.12.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021