1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳасан Басрий ва насроний қўшни

05:00 / 11.03.2017 4080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрийнинг насроний қўшниси бор эди. Унинг ҳовлисида ҳожатхона бўлиб, у ўша ҳожатхонадан ер ости йўли қазиб қўйган эди. Ундан Ҳасан Басрийнинг ҳовлисига нажосат оқиб кирарди. Ҳасан Басрий ўша нажосат кирадиган жойга бир идиш қўйиб қўйди. Кечқурунлари тўлган идишни тўкиб, яна жойига қўйиб қўярди. Мана шу ҳол 20 йил давом этди. Бир куни Ҳасан Басрий касал бўлиб қолди. Насроний қўшни у кишини кўргани чиқди. Чиққач, ҳалиги идишга кўзи тушди ва буюк тобеиндан: “Менинг сизга бераётган бу азиятимга неча йилдан бери чидаб келяпсиз?” деб сўради. Ҳасан Басрий: “Йигирма йилдан бери” деб жавоб бердилар. Буни эшитган насроний қўшни шу заҳоти белидаги зуннорини ечиб ташлади ва исломни қабул қилди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ер устида фақат тавозе билан юр, чунки ер остида қанчаданқанча қавмлар борки, улар сендан баландроқ.

3299 07:40 / 22.07.2018
Абдуллоҳ ибн Баввоб айтади Маъмун жуда ҳалим киши эди. Хатто баъзан унинг ҳалимлиги бизнинг ғазабимизни қайнатар эди. Бир куни парда ортидаги курсида тишларини давоми...

4053 05:00 / 11.03.2017
Аллоҳим, бизни бу дунё ҳаётида саъйҳаракатлари ботил бўлсада, яхши иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлар қаторидан қилиб қўйма

2122 12:06 / 12.06.2019
Атрофингдагиларнинг асл қиёфасини билмайсан. Буни фақат Аллоҳ биладиШунинг учун .Аллоҳим Мени хайрли кишиларга, хайрли кишиларни менга йўллаб қўй Мени давоми...

3445 08:50 / 28.06.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021