1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзага оид турли масалалар

12:56 / 13.03.2025 1607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жуда кекса ёшдаги, мункиллаб қолган чол-кампирлар рўза тутишдан ожиз бўлса, рўза тутмайдилар. Агар ўзига тўқ бўлса, фидя беради, бўлмаса Аллоҳга истиғфор айтади. Бу Рамазон рўзасини адо қилишга тегишли ҳукмдир, чунки Рамазон рўзаси бошқа амалнинг ўрнига тутиладиган рўза эмас, асл рўза ҳисобланади. Масалан, бир одамни адашиб қатл қилиб қўйган одам рўза тутиши керак бўлиб қолса, рўза тутишга қодир бўлмаса, фидя бериши жоиз бўлмайди, чунки бу ердаги рўза қул озод қилишнинг ўрнига тутилмоқда.

Рамазон рўзасидан ёки унинг қазосидан бошқа рўза тутиб олган одам «Оғзимни очмасам, хотиним талоқ бўлсин» деб қасам ичиб юборса, оғзини очаверади, қасамини бузмайди.

Агар муқим одам тонг отишидан олдин рўзага ният қилиб олса, кейин тонг отгандан кейин сафарга чиқса, ўша куни оғзини очиб юбормайди, чунки у рўзага ният қилганида муқим эди. Агар кечаси рўзага ният қилса, кейин тонг отишидан олдин сафарга чиқса, у рўзани бошламаган ҳисобланади. Хоҳласа рўзасини тугал қилади, хоҳласа оғзини очиб юборади.

Мусофир одам оғзи очиқ ҳолда Рамазонда кундузи ўз шаҳрига кириб борса, аёли ҳам ҳайз бўлиб юриб, ўша пайтда покланиб қолса, аёли билан жимо қилиб қўйса, бу иш иккаласига ҳам макруҳ саналади. Чунки Рамазон ойини ҳурматидан ўзларини тийиб туришлари керак. Лекин бу ҳолда уларга каффорат вожиб бўлмайди.

Шофеъий роҳимаҳуллоҳ «Умм» китобида шундай деган: «Рўзадорга овқат ейиш ҳаром бўладиган вақт тонг уфқда кўндалангига кўрина бошлаган пайтдир. Тонг отиб қолиш хавфи бўлмаса, саҳарликни кечиктириш мустаҳабдир. Хоҳласа ўша вақтда саҳарликни тўхтатади. Агар саҳарлик қилаётганда тонг отиб қолса, оғзида бирор нарса бўлса, уни чиқариб ташлайди, чунки рўза оғизга бирор нарса солингани учун эмас, уни ютиб юборгани учун очилиб кетади. Тонг отгандан кейин оғзида турган нарсани ютиб юборган одам бир кунлик рўзанинг қазосини тутиб беради. Қазосини тутиб бермайдиган ҳолат шуки, тишининг орасида қолиб кетган нарса бўлса, сўлаги билан қўшилиб кириб кетса, тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаса, менинг наздимда енгил ҳисобланиб, уни қазосини тутиб бермайди. Лекин бундан бошқа ҳолларда, туфлаб ташлаш мумкин бўлган нарсани ютиб юборса, менинг наздимда оғзи очилиб кетади».

Молик роҳимаҳуллоҳ тонг отган-отмаганига иккиланган кишига еб-ичишни макруҳ санар эди. Агар иккиланган ҳолида еб-ичса, ўша куннинг ўрнига бир кун қазо тутиб беради.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

«Ҳилол» журнали 9(66) -сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мана муштоқ бўлиб кутганимиз, баракотли Рамазон ойи хам кириб келди. Бу ой, ўзининг нури билан бошқа ойлар ичида алоҳида ўринга сазовордир.Рамазон ойининг гўзал давоми...

4954 14:11 / 17.05.2018
Савол Бир куни мен кечаси ухлаб қолдим. Саҳарликка ҳам турмадим, ҳатто, Аллоҳ кечирсин, қуёш чиққандан сўнг уйғонибман. Рўзага шунда ният қилиб олдим, ўша кунги давоми...

19246 09:32 / 10.03.2025
Aраб тилидаги таровеҳrdquo сўзи луғатда дам олиш роҳатланишrdquo маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракатли намознинг ҳар тўрт ракатини давоми...

25432 05:00 / 14.01.2017
Рўза доирасида баъзи масъалаларСАВОЛ Рўзадор учун нима лозим бўлади У нималарга кўпроқ эътибор бермоғи керакЖАВОБ Рўзадор одам кўпроқ тоату ибодатларга давоми...

5634 05:00 / 13.01.2017