1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Бахт сири

16:08 / 14.03.2025 4826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эри билан эллик йил бирга яшаб, ўзини бахтиёр ҳис қилаётган кекса онахон билан учрашган журналист аёл у кишидан интервью олди. Журналист онахондан эллик йил давомидаги доимий бахтнинг сири ҳақида сўради.

Бунинг сири таом тайёрлашдаги маҳоратми? Ёки чиройми? Фарзандларни дунёга келтиришми? Ёки бошқа нарсами?

Онахон деди: «Оилавий бахтга эришиш Аллоҳ таолонинг тавфиқидан сўнг аёлнинг қўлидадир. Аёл киши хонадонини жаннатга айлантириши ёки аксинча бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Бахтнинг сири пулми деманг. Қанчадан-қанча бой аёллар бор, бахтсиз, эрлари улардан қочиб юради. Бахтнинг сири фарзандлар ҳам эмас. Ўнта ўғил туққан аёллар бор, эрлари уларни яхши кўрмайди, баъзан уларнинг оиласи бузилиб кетади. Таом пиширишда моҳир аёллар ҳам анчагина. Улардан бири кун бўйи таом пиширади, шундай бўлса-да, эрининг ёмон муомаласидан шикоят қилади».

Журналист аёл ҳайрон бўлиб: «У ҳолда бахтнинг сири нима?» деди.

Онахон деди: «Эрим ғазабланиб, исён кўтарганда, ҳурмат билан, афсусланган ҳолда, бошимни эгиб, ҳеч нарса демай, сукут қиламан. Бу онда масхараомуз қараб сукут қилишдан эҳтиёт бўл, чунки эркак киши ақлли, у буни сезади».

Журналист сўради: «Нега хонангиздан чиқиб кетмайсиз?»

Онахон: «Бундай қила кўрма. Акс ҳолда эркак «Аёлим мендан қочяпти, мени эшитишни хоҳламаяпти» деб гумон қилиши мумкин. Бу лаҳзада сен сукут билан то ўзига келгунича унинг ҳамма айтганларига хўп дейишинг керак. Эрим гапини тугатгач, «Тугатдингизми?» дейман, сўнг чиқиб кетаман. Чунки у чарчади, бақир-чақир қилгандан сўнг дам олиши керак. Хонадан чиқиб, юмушларимни давом эттираман» деди.

Журналист сўради: «Нима қиласиз? Жойингизни алоҳида қилиб ётасизми? Бир ҳафта ёки ундан ортиқ муддат эрингиз билан сўзлашмайсизми?»

Онахон: «Асло бундай қилма, бу ёмон одат, мисоли икки тиғли қуролга ўхшайди. Агар сен эрингдан бир ҳафта зарда қилсанг, у сен билан ярашишга муҳтож бўлади, сўнг вазиятга кўникиб қолади. Унинг талаблари  шунчалик юқори бўлиши мумкинки, у ўжарликка, қайсарликка ўтиши мумкин».

Журналист сўради: «У ҳолда нима қиласиз?»

Онахон деди: «Орадан икки соат ёки бироз ундан ортиқроқ муддат ўтгандан сўнг у кишининг олдига бир пиёла шарбат ёки бир финжон қаҳва қўйиб, «Марҳамат, ичинг» дейман. Чунки у бунга чиндан ҳам муҳтож бўлади кейин у билан оддий сўзлашаман. «Ғазабинг чиқяптими?», деб мендан сўрайди, мен эса «Чиқмаяпти» дейман. Шунда у киши қўпол гапи учун мендан узр сўрай бошлайди ва менга чиройли сўз айтади».

Журналист деди “Унинг сўзига ишонасизми?”

Онахон деди: «Албатта, ишонаман. Чунки мен ўзимга ишонаман, аҳмоқ эмасман. Сен мендан унинг ғазабнок ҳолда айтган сўзини тасдиқлаб, сокин ҳолида айтган сўзини тасдиқламаслигимни хоҳлаяпсанми?!»

Журналист деди: «Қадр-қимматингизчи?»

Онахон: «Менинг қадр-қимматим эримнинг розилиги ва ўртамиздаги тотувлик, аҳиллик, вафо билан белгиланади. Эр-хотин орасида қадр-қиммат, обрў талашиш бўлмаслиги керак», деб жавоб берди.

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло биринчи инсон Одам отани лойдан яратди. Бу ҳақда У Зотнинг Ўзи .Муъминун, сурасида шундай деб марҳамат қилади .Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой давоми...

4996 19:35 / 01.10.2019
Шу нарсани унутмаслик керакки, Исломда кишиларнинг никоҳда бўлган ҳолда ҳаёт кечиришлари афзал саналади. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган амри ҳам шу бу дунёда давоми...

9598 21:01 / 16.10.2018
Талоқнинг энг яхшиси жинсий алоқа бўлмаган покликда фақат бир талоқ қўймоқдир. Аслида талоқнинг яхшиси бўлмайди. Бу ердаги .яхши, сўзи талоқнинг турлари давоми...

2270 14:00 / 07.11.2022
Саҳиҳ хилватдан олдинги талоқ аталган маҳрнинг ярмини вожиб қилади. Бу ҳукм Қуръони каримда келган. Аллоҳ таоло .Бақара, сурасида шундай деб марҳамат қилади давоми...

4698 08:00 / 10.02.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021