1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намозда қўлни боғлаб, киндик остига қўйиш | Ҳадис дарслари (321-дарс)

19:00 / 18.03.2025 1419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَقَالَ عَلِيُّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: السُّنَّةُ وَضْعُ الْكَفِّ عَلَى الْكَفِّ فِي الصَّلَاةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Али розияллоҳу анҳу:

«(Намозда) кафтни кафт устига қилиб, киндикнинг остига қўйиб туриш суннатдир», деди.

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ривоят Ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар.

Шофеъий мазҳабида қўлларни киндикдан юқори қўйиш, Моликий мазҳабида уларни боғламаслик жорий бўлган. Бунга уларнинг ҳам ўзларига яраша далиллари бор. Ушбу хилма-хиллик намозга путур етказмайди, балки бир неча ҳолда ҳам ўқиш мумкинлиги баъзи ҳолларда осонлик яратади.

Шу билан бирга, у ёки бу ривоятни қабул қилишда имомларнинг яшаб турган шароитлари ва шунга ўхшаш бошқа омиллар ҳам эътиборга олинган бўлиши мумкин.

Мисол учун, Ҳанафий уламолар намозда қўлни боғлаб, киндик остига қўйиш ҳақидаги ривоятни қабул қилганлари ҳикматини «Катта кишилар олдида туриш одоби шу. Намозда эса Аллоҳнинг ҳузурида турилади. Модомики, банданинг олдида шундай турилгандан кейин, Аллоҳнинг ҳузурида одоб билан туриш жуда ҳам зарур», дейдилар.

Уламоларимиз «Қўлни боғлаш ҳақидаги ҳадислар Моликий мазҳаби имомларига етиб бормаган ёки уларнинг шартларига тўғри келиб, саҳиҳ бўлмаган бўлса керак», дейдилар.

Моликий мазҳаби уламолари эса «Мусулмон одам жон таслим қилганда уни икки қўлини ёнига қилиб, тобутга солиб, Аллоҳнинг ҳузурига олиб борилади. Намоз ҳам Аллоҳга жон таслим қилишнинг бир туридир. Шунинг учун қўлини ёнига қилиб, ўзини бутунлай Аллоҳга топшириб туриш керак», дейдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаҲа, мусулмон инсон ўзи учун яхши кўрган ҳар бир нарсани бошқа биродарларига ҳам раво кўради. У ўзининг жаннатга киришини яхши кўрса, бошқаларнинг давоми...

5986 13:50 / 14.08.2019
. . Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга фақат амир ёки маъмур ёки риёкоргина гапиради,, давоми...

5362 18:30 / 30.03.2022
. . Баҳз Ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади .Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини давоми...

3374 19:00 / 19.07.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали .Лаа давоми...

5891 15:05 / 11.09.2019