1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Ислом донишманди: Абу Наср Форобий

14:32 / 16.03.2025 2411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Наср Форобий аввало Қуръон ва шариатни ўрганиш лозим деган. Ислом файласуфлари тўғрисида «Тарих ҳукамо ал-ислом» номли китоб ёзган.

Заҳируддин Абулҳасан ал-Байҳақий (499-565 ҳ./1105-1170 м.) бундай деган:

«Ҳаким донишмандлар тўрт нафардир. Иккиси исломдан олдин ўтган. Улар Арасту (Аристотел) ва Буқрот (Гиппократ). Иккиси эса Исломда ўтган. Улар Абу Наср Форобий ва Абу Али ибн Синодир. Ислом донишмандлари орасида аввал Форобийдан афзали бўлмаган».

Буюк донишманд, улуғ ҳаким Абу Наср Форобий ҳазратлари бундай деганлар:

«Ҳикмат илми (фалсафа ва умуман илм-фан) билан шуғулланишни истаган кимса ёш, мижози эса соғлом ҳамда яхши инсонларнинг одоби билан одобланган бўлмоғи керак. Энг аввало, Қуръонни, луғат ва шариат илмини ўрганиши лозим. Меҳрибон, иффатли, бетакаллуф ва тўғрисўз бўлсин. Фисқу фужурдан узоқ, ёлғондан ва хиёнатдан ҳамда макр ва ҳийладан юз ўгирган бўлсин. Тирикчилик ташвишларидан хотиржам бўлсин. Шаръий бурчларини адо қилишга интилувчан ҳамда шариат арконларидан бирортасига халал етказмайдиган бўлсин. Балки суннат одобларидан бирортасига бепарво бўлмасин. Илм ва олимларни улуғловчи ва таъзим этувчи бўлсин. Унинг-ча, фақат илм ва илм аҳлигина қадрли бўлсин. Илмини касб ва ҳунарлар қаторида санамасин ва илмини мол-мулк жамғарадиган бир восита қилиб олмасин. Кимки шунинг тескарисини қилса, у ёлғон ва сохта билимдондир. Зотан, ёлғон тўғри гап бўлмас, сохта эса нақд пул бўлолмайди. Худди шундай, кимнинг хулқ-атворида биз эслатган нарсаларнинг акси бўлса, у донишмандлар сирасидан саналмайди! Кимки дунёда илмини ахлоқ билан покламас экан, охиратда бахтиёр бўлолмайди!»

(Заҳируддин ал-Байҳақий. Тарих ҳукамо ал-ислом / Таҳқиқ: Муҳаммад курд Али. – Дамашқ: «Тараққий» матбааси, 1946. – Б. 34-35).

Ҳамидуллоҳ Беруний

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кавсарийга қарши тоифалар уни олимлиги ndash таассублигининг соясида қолиб кетганrdquo деб айблашади. Уларга кўра, Ибн Ҳажар муҳаддислар биографика илмида қандай давоми...

3856 12:18 / 17.04.2018
Имом, пешво, қорилар устози, шайхулислом Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Меҳрон Асбаҳоний Найсобурий. .АлҒоя фил қироат, китобининг муаллифи.295 йилда таваллуд давоми...

1815 15:30 / 06.09.2020
Аҳли сунна вал жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчилари Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар. Тарихчиларнинг таъкидлашларича, у кишининг отаоналари марвлик давоми...

5350 21:54 / 27.04.2017
Устоз, биласизким, Кавсарийнинг Шайхулислом Мустафо Сабри Афанди билан ораларида қадим дўстликлари бўлган... Сабрий Афанди Кавсарий каби тингловчиси борлигидан давоми...

4452 19:59 / 23.04.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021