1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркиялик велосипедчи ҳаж сафарига отланди

13:56 / 18.03.2025 1406 pdf Ўқиш режими + -

26 ёшли туркиялик велосипедчи Бурак Ўзтурк 2025 йилда ҳаж ибодатини адо этиш учун Германиянинг Штутгарт шаҳридан Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига бўлган зиёратини бошлади. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.

Ўзтурк шу йил июнь ойида ҳаж ибодати бошланишидан аввал муқаддас шаҳарга етиб боришни мақсад қилган, у ўнта мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш режасини тузган.

Велосипедчи ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда ўз саргузаштлари билан ўртоқлашмоқда. Бу эса издошларига унинг турли хил ландшафтлар ва маданиятлар тараққиётига гувоҳ бўлиш имконини беради. Манзилга аниқ келиш санаси белгиланмаган бўлса-да, Ўзтурк Маккага ҳаж маросимлари бошланишидан анча олдин етиб боришига ишонч билдирган.

Ўзтуркнинг саёҳати Австрия, Словения, Хорватия, Сербия, Косово, Шимолий Македония, Греция ва ота-боболари ватани Туркияни ўз ичига олади, кейин Сурия ва Иордания орқали давом этиб, ниҳоят Саудия Арабистонига етиб келади.

У бу саёҳатни икки йил аввал режалаштирган, аммо оилавий шароит туфайли кейинга қолдиришга мажбур бўлган. Бурак Ўзтурк ўз йўналиши бўйича ҳар бир мамлакат орқали хавфсиз ўтишни таъминлаш мақсадида визалар ва рухсатномаларни олиш каби барча керакли тайёргарликни кўрган.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги бу йилги ҳаж ибодатига ташриф буюрувчилар учун аллақачон рўйхатга олишни бошлаб юборган.

Ўтган йили ҳаж ибодатини адо этиш учун тахминан 1,8 миллион мусулмон, шулардан 1,6 миллиони халқаро зиёратчилар экани маълум қилинган.

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси буйруғига асосан Тошкент ислом институтига Ўқув ишлари бўйича проректор тайинланди. ТИИ .Қуръони Карим ва тажвид, ўқув давоми...

1452 15:00 / 03.10.2024
Маданият масжидиrdquo деб ном олган ушбу масжид Истанбулнинг Маданият университети талабалари томонидан Африка қитъасининг Чад республикасида қурилмоқда.Чад давоми...

2960 07:00 / 19.01.2019
Нигериянинг ибодат масканлари ҳамда мамлакатнинг энг гавжум шаҳри 7 август жума куни ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Peace Fm Online сайти хабар берди.Маълумотга кўра, давоми...

1721 09:00 / 07.08.2020
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда табаррук қадамжоларга нисбатан ҳурматсизлик қилинаётгани кенг муҳокама қилинмоқда. Бундай жойлардаги хунук давоми...

1788 10:00 / 02.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021