1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Холанинг ўрни ва унга яхшилик қилиш

13:52 / 19.03.2025 2459 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي بَكْرِ بْنِ حَفْصٍ: أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ أَلَمَّ بِذَنْبٍ، فَقَالَ لَهُ: «هَلْ لَكَ وَالِدَةٌ؟» قَالَ: لَا. قَالَ: «فَهَلْ لَكَ خَالَةٌ؟» قَالَ: نَعَمْ. قَالَ: «اذْهَبْ فَبِرَّهَا».

Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. У зот: «Сенинг онанг борми?» дедилар. «Йўқ», деди.

«Холанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди.

«Бор! Унга яхшилик қил!» дедилар».

Шарҳ: Яъни она йўқ бўлса, хола унинг ўрнига ўтар экан. Демак, онаси йўқ пайтида ўша холани онанинг ўрнида кўриш керак. Она тириклигида онадан, у йўқлигида эса холадан дуо сўралади. Яхшилик қиладиган бўлса, унга яхшилик қилади.

Гуноҳга ботиб қолиб, қандай қилсам, гуноҳим мағфират қилинади, деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ алайҳиссалом онасининг ўрнига қолган холасига яхшилик қилишни буюрганлари шуни кўрсатади.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Гуноҳ қилган одам олимлардан маслаҳат сўраши кераклиги.

2. Гуноҳ қилган одам онасининг дуоси ила мағфират топишининг имкони борлиги.

3. Онанинг ўрнини хола босиши.

4. Холага яхшилик қилиш билан гуноҳнинг мағфират бўлиши.

عَنْ أَبِي بَكْرٍ بْنِ حَفْصٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، مِثْلَهُ، إِلَّا أَنَّهُ قَالَ: أَذْنَبَ ذَنْبًا عَظِيمًا.

Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди аввалги ҳадис ривоят қилинган, фақат бунда «Катта гуноҳ қилди», деган ибора бор».

Шарҳ: «Холам бор», деган ўша одам жуда катта гуноҳ қилган экан. Бу ривоятда ана шу жуда катта гуноҳ алоҳида таъкидлаб айтилган экан.

Яъни унинг гуноҳи унча-мунча оддий гуноҳ эмас экан. Катта гуноҳни қилиб қўйган экан-у, келиб, «Нима қилай, қандай қилсам, гуноҳим кечирилади?» деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Онанг борми?» дебдилар. «Йўқ», деган экан, «Холанг-чи?» дебдилар. «Ҳа, холам бор», дебди. Шунда: «Холанг бўлса, холангга яхшилик қил, дуосини ол, шоядки, Аллоҳ гуноҳингни кечиб юборса» деган маънодаги гапни айтибдилар.

Унинг отаси бўлмаганлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билганлар, шунинг учун бу ҳақда сўрамаганлар. Чунки билиб турган нарсасини сўраб бўлмайди. У вақтларда одамлар ҳамма нарсани яхши тушунишган.

Бу ривоятдан бировни ўлдириб қўйган одам отаси ёки онаси бўлмаса, холасининг розилигини топиши билан гуноҳи ювилиб кетар экан-да, деган хаёлга бориш керак эмас. Унга шариатда одам ўлдирган кишига белгиланган чора кўрилади. Аммо бу борадаги қолган гуноҳини ювиш учун она ёки холанинг розилигини олиш тавсия қилинган.

عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: بَلَغَنَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْعَمُّ أَبٌ إِذَا لَمْ يَكُنْ دُونَهُ أَبٌ، وَالْخَالَةُ وَالِدَةٌ إِذَا لَمْ تَكُنْ دُونَهَا أُمٌّ».

Зуҳрийдан ривоят қилинади:

«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Отаси йўқнинг отаси амакисидир. Онаси йўқнинг онаси холасидир», деганлари етди».

Шарҳ: Демак, ота йўқ пайтида амаки отанинг ўрнига қолиши, она йўқ пайтида хола онанинг ўрнида қолиши бор экан. Шунинг учун амакиларни, холаларни эҳтиром қилиш, дуосини олиш, уларга яхши эҳсонлар, силаи раҳм қилиш худди отага, онага қилинган яхшиликлар, итоатлар ўрнига ўтар экан.

عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الْعَمُّ وَالِدٌ إِذَا لَمْ يَكُنْ دُونَهُ أَبٌ، وَالْخَالَةُ وَالِدَةٌ إِذَا لَمْ تَكُنْ دُونَهَا أُمٌّ».

Зуҳрийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отаси йўқнинг отаси амакисидир. Онаси йўқнинг онаси холасидир», дедилар».

Шарҳ: Бировнинг отаси, ота тарафдан бобоси ва она тарафдан бобоси йўқ. Амакиси уларнинг ўрнида бўлади.

Туққан онаси ҳам йўқ, онасининг онаси ҳам йўқ, отасининг онаси ҳам йўқ. Лекин хола бор. Ўша хола оналарининг ўрнига ўтади.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли рухсати асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . . ,. . ,. Мужоҳиддан ривоят қилинади .Яъло ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига давоми...

1491 11:18 / 04.04.2025
Амр ибн Динордан ривоят қилинади .Ибн Аббос .Улар билан машварат қил,, .баъзи ишларда,, деб қироат қилди,. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2483 09:00 / 17.03.2023
Ибн Зубайр Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади.Бир киши Жобир ибн Абдуллоҳдан.Бир одамнинг ходими уни таом пиширишнинг машаққатидан, иссиғидан халос қилса, Набий давоми...

1912 17:05 / 07.11.2020
. . . . . ,.17. Абу Туфайлдан ривоят қилинади.Алидан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга кўпчилик одамларга хос қилмаган нарсани давоми...

3887 13:05 / 03.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021