1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзадор киши мисвок ишлатса бўладими?

18:21 / 24.03.2025 1967 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳнинг рўзадор ҳолларида мисвок ишлатганларини саноғига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман» (Термизий ривояти).

Рўза ҳолида мисвок ишлатиш ҳанафий мазҳабида жоиз саналади. Мисвокни қуруқ, ҳўл ёки нам ҳолда ишлатиш ҳам мумкин (Алоуддин Косоний, «Бадоэъус саноеъ»).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нега Рамазон ойида мисвок ишлатмасинлар? Ахир, мисвокнинг фазилатлари ҳақида кўплаб ҳадисларни ривоят қилган бўлсалар! Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилгувчидир» (Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бундай марҳамат қилганлар: «Мен мисвок ишлатишга шунчалик кўп буюрилдимки, ҳатто мисвок ҳақида менга Қуръон ёки ваҳий тушади, деб гумон қилиб қолдим» (Аҳмад ривояти).

Бу ҳадислардан шуни англаш мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кун бўйи мисвоқдан фойдаланганлар. Қуйидаги ҳадислар ҳам бунга далил бўлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар умматимга машаққат бўлмаганида, уларни ҳар таҳоратда мисвок ишлатишга буюрар эдим» (Аҳмад ривояти). Яна бир ҳадисда бундай дейилган: «Агар мўминларга машаққат бўлмаганида, уларни ҳар бир намоз вақтида мисвок ишлатишга буюрар эдим» (Муслим ривояти).

Бу ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларига хилоф келмайди, албатта: «Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг ҳузури(назди)да мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир» (Бухорий ривояти). Бу ҳадиснинг маъноси шуки, сизларнинг наздингизда бадбўй бўлган рўзадор оғзидаги бу ҳид Аллоҳнинг наздида сизлар энг хушбўй деб ўйлайдиган мушкнинг ҳидидан кўра хушбўйроқ, тозароқ ва ёқимлироқдир. Чунки рўзадор оғзидаги ҳид Аллоҳнинг буйруқларига бўйсуниш, Унга қурбат ҳосил қилишдан пайдо бўлади. Бу ҳиднинг ўзи хушбўй эмас, бу ҳадис оғиздаги мазкур ҳидни сақлаш, уни йўқотмасликка ҳаракат қилишга тарғиб қилмайди, балки бу ҳиднинг фазилатини баён қилади. Бу ҳиднинг хушбўйлиги моддий эмас, балки маънавий озуқадир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мисвок ишлатишга бепарво бўлмаслик керак. Чунки унинг ажри буюк ва фойдалари санаб адоғига етиб бўлмайдиган даражада кўп!

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда»

китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 7 ноябрдаги 5516 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий бўлганлари эса, давоми...

3860 05:00 / 11.01.2017
Рўза қачон фарз қилинганРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларидан бир ярим йил ўтиб, ҳижрий иккинчи йилда Шаъбон ойида фарз давоми...

5327 05:00 / 13.01.2017
Ўн бир ой кутганди ташрифингни жон,Ўн бир ой безанмиш сен учун Жинон,Соғинчинг қонмасдан, тушдику ҳижронАлфироқ, кечалар Алфироқ, айёмАлвидо, Рамазон Алвидо, давоми...

4705 05:00 / 14.01.2017
Дунёда миллионлаб рўза тутувчилар бор. Улар рўзадор эканликларининг ташқи аломатлари таом, ичимлик ва яқинликдан тийилиш кабилар умумий бўлсада, бироқ рўза давоми...

5293 14:41 / 25.05.2018