1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Мўминнинг қалби кибр қилишдан рўза тутади

11:04 / 26.03.2025 1431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чунки кибр қалбни бузади. Шунинг учун ҳам кибр мўминнинг қалбидан жой олмайди. Чунки кибрланиш инсонга хос эмас. Аслида кибрнинг жойлашадиган ўрни қалб ҳисобланади. Мабодо кибр қалбдан жой олса, ундаги яхши хислатлар бирин-кетин чиқиб кетади. Бу қалб эгаси эси паст аҳмоққа, ваҳший ҳайвонга айланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:

«Кибрлилик менинг ридомдир. Улуғворлик менинг изоримдир. Ким шулардан бирортасини мен билан талашса, уни жаҳаннамга улоқтираман».

Мўминнинг қалби ужбдан рўза тутади

Ужб – инсон ўз нафсини комил бўлди, деб тасаввур қилиши, ўзини бошқалардан афзал кўриши ва ўзида бошқаларда бўлмаган яхшиликлар бор, деб ўйлаши. Бу эса айни ҳалокатнинг ўзидир.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Учта ҳалок қиладиган нарса бор: итоат қилинадиган бахиллик, эргашиладиган ҳавойи нафс, инсоннинг кибр туфайли ўз-ўзидан ажабланиши».

Бу касалликнинг давоси инсон ўз айбига, камчиликларига, унутиб қўйган минглаб ёмонликларию хатоларига назар ташламоғидир. Шунингдек, бу нарсаларнинг Робби ҳузуридаги ҳеч ҳам ёзишда адашмайдиган ва унутиб қўймайдиган китобда сақланиб турганини ҳис қилмоғи.

Мўминнинг қалби ҳасад қилишдан рўза тутади

Чунки ҳасад инсоннинг солиҳ амалларини беҳудага совуради. Унинг қалбидаги нурни ўчиради. Аллоҳ сари қиладиган саъй-ҳаракатларини пучга чиқаради. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 54-оятида шундай марҳамат қилади:

«Ёки Aллoҳ ўз фaзлидaн бeргaн нeъмaтлaри учун oдaмлaргa ҳaсaд қилaдилaрми?»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Бир-бирларингизга ҳасад қилманглар. Бир-бирларингизни ёмон кўрманг. Ўзаро тортишманглар. Бир-бирларингизга душманчилик қилманг. Бирларингиз бошқа бирларингизнинг савдоси устидан савдо қилмасин».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бир кишини жаннат аҳлидан экани ҳақида уч марта хабар бердилар. Шунда ана шу кишидан: «Жаннатга кириш бахтига нима билан эришдингиз?» деб сўралганида у киши: «Мен қалбимда бирор мусулмонга нисбатан ҳасад ё гина-адоват, ё ғиллу ғашлик бўлмаган ҳолимда тунайман», деб жавоб берган экан.

«Рамазон соғинчи» китобидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 11 февралдаги 03-07/905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диний манбаларимизда ҳайит кунларига доир одоб ва аҳкомлар батафсил баён қилинган. Биз ҳозир фақат Рамазон ҳайитига тегишли одоб ва аҳкомлар ҳақида сўз давоми...

7368 14:30 / 01.05.2022
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбдан .Биродаринг Ибн Масъуд .Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади,, дейдими, деб давоми...

7798 08:08 / 26.03.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаrdquoги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг давоми...

3757 21:41 / 08.04.2021
Азизлар сиз билан башариятнинг, хусусан, мўминмусулмонларнинг ашаддий душмани бўлмиш шайтон ҳақидаги фикрлар дунёсига сайр қилиб кўрамиз Қуръони Каримда шайтон давоми...

1812 14:26 / 28.03.2025
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021