1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мажмуа

Хатми Қуръонга марҳабо!

14:57 / 26.03.2025 1402 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, 2025 йил 26 март оқшомида, 1446 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида юртимиздаги барча жомеларида бўлгани каби «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида ҳам Қуръони Карим хатмонаси ниҳоясига етказилади.

Барча азизларимизни қориларимизнинг гўзал тиловатларидан баҳраманд бўлишга, Қуръони Карим хатмининг якунини биргаликда тинглаб, хатми Қуръон дуосида ҳозир бўлишга таклиф қиламиз.

Жамоатдаги биргина кишининг «омин»и сабабли дуолар қабул бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Хатми Қуръон чоғида мухлис мўмин кишиларнинг ҳозир бўлиши файз устига файз, Қуръоннинг эъзози, тантанаси бўлади.

Бу ғанимат онларда, хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг мустажоб бўлишидан, Қадр кечасида қилинган тавба-тазарруларнинг қабул бўлишидан умидвор бўлган ҳолда, чин қалбдан, холис дуолар қилиб, барча ўтганларимизнинг руҳларини шод қилайлик, юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик, барча эзгу тилакларимизни сўраб, Аллоҳ таолога ёлворайлик.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинган барча тоат-ибодатларни, хатми Қуръонларни ҳусни қабул айлаб, Рамазондан ҳаловат билан чиқишимизни, хотиржамлик топишимизни, дуоларимиз ижобат бўлишини насиб этсин, Қуръонни қалбимиз баҳори қилсин!

Қадр кечасидаги Қуръон хатмонаси Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Манзил: https://yandex.uz/maps/-/CDR8R0pH

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 8 май куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида муборак Рамазон ойида бошланган Қуръони Карим хатмонаси ўз якунига етди. Хатмонага савоблардан давоми...

3346 23:52 / 08.05.2021
Қиш фаслининг биринчи ойини якунлаб, январь бошидаги бироз совуқ кунларда турибмиз. Ўтган ойдаги қорёмғирли кунларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

6239 13:02 / 03.01.2019
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.Давлатимиз давоми...

3498 09:51 / 01.09.2018
Қарийб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номидаги барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза бўлсинда, давоми...

16292 16:40 / 10.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021