1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг парҳези

05:00 / 11.03.2017 3503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқишди. Дам олиш учун бир жойга тўхташганда, икки киши-икки кишидан шерик бўлиб олишди. Бир саҳоба ўзига бошқа бир саҳобани шерик қилиб олар, бошқаси бошқасини шерик қилиб оларди. 

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Абу Бакр билан шерик бўлдим. Биз билан яна бир аъробий ҳам бор эди. Бир уйга тушдик. У ерда ҳомиладор аёл ҳам яшар экан. Аъробий ўша аёлга: “Ўғил бола туғишни хоҳлайсанми? Агар бизга ейиш учун қўй келтирсанг, ўғил бола туғасан” деди. Аёл дарҳол бир қўйни келтирди. Аъробий аёлнинг шаънига қофияли қилиб шеърлар ўқиди. Кейин қўйни сўйди. Ҳамма келиб қўй гўштидан еб ўтирганда, аъробий: “Бу қўй қаердан келганини сизларга айтайми?” деди-да, ҳаммага бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Шу пайт қарасам, бу гапларни эшитган Абу Бакр еган гўштини қайт қилаётган экан”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Чўққига етиш осон. Уни ушлаб тура билиш қийин.

2964 05:45 / 21.11.2017
Энг улуғ бахтсаодатинг ndash Аллоҳнинг қазо ва қадарига иймон келтиришинг ва .Роббим, мен учун яхши деб билган нарсангни ўзимга ихтиёр қил,, деб такрортакрор айтишингдир.

3510 06:05 / 26.09.2018
Бир ҳакимдан .Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз, деб сўрашди. У шундай деди .Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, давоми...

3641 06:00 / 12.09.2018
Бировларнинг қулашидан хурсанд бўладиган кимса асло юқорига кўтарила олмайди

3380 06:00 / 16.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021