1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Хаворижлар

14:18 / 11.04.2025 1730 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хаворижлар, Алий розияллоҳу анҳуни Сиффиндаги урушни тўхтатиб, Қуръони Каримнинг ҳукмига тушишга мажбурлаган, кейин ҳакамликни инкор қилган, Ҳарура деган жойда тўпланиб, ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга қарши чиққан одамлар эди.

«Хавориж» сўзининг маъноси «қарши чиқувчилар»дир. Улар ер юзида фисқу фасод, бузғунчилик қилишди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу Наҳравон жангида уларни енгганларидан кейин кўпчилик хаворижлар ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг лашкарларига қўшилиб олишди ва улардан бири имконини топиб, у киши розияллоҳу анҳуни қатл қилди.

Муовия ибн Абу Суфённинг даврида улар Куфа ва Басрада бир неча марта қўзғалон уюштиришди. Муовия розияллоҳу анҳу уларга қарши уруш олиб бориб, қўзғалонни бостирди.

Басранинг волийси Зиёд ибн Абийҳ ва унинг ўғли Убайдуллоҳ хаворижларга қарши ниҳоятда қаттиқ турар, сира шафқат қилишмас эди.

Хаворижлар асли саҳролик қўпол, дағал, бераҳм, шафқатсиз одамлар эди. Улар одамларни иккига бўлиб – ё мўмин, ё кофир бўлади дейишар, ўзларининг фикрига қўшилганларни мўмин, қарши чиққанларни кофир ҳисоблашар, ҳатто ҳазрати Усмон, Алий, Муовия розияллоҳу анҳумни ҳам кофирга чиқариб қўйишган эди. Хаворижлар ўз жамоасига қўшилмаганларга қарши уруш қилишар, уларнинг қонини ҳалол санашарди. Натижада улар жуда кўп бало-офатларга сабаб бўлишди.

Мулоҳаза қилинадики, умавийлар давлати даврида хаворижлар жуда кўп ғалабаларга ҳам эришишган. Уларнинг турлича фирқалари бўлиб, азрақийлар, нажадотлар, ибозийлар, ажоридалар, сафариялар каби номлар билан аталган.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фитнабошилар Мадинадан қайтиб боришлари билан халифага қарши чиқишга махфий равишда тайёргарликни бошлаб юборишди. Улар ўзаро мактуб ёзишиб, ўзларини ҳажга давоми...

2153 14:15 / 04.11.2024
Ўша даврда Шом диёрига Ироқдан ва Арабистон яриморолидан кўплаб ҳижратлар бўлиб ўтди. Муҳожирлар турли унумдор минтақаларга тарқалиб кетишди. Шимолий давоми...

4153 14:17 / 21.06.2019
Рамазон ойларида юз берган муҳим воқеаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаҲижратдан аввалги 15 йил, рамазон ойи мил. 608 йил августсентябрndash давоми...

5624 05:00 / 06.01.2017
Ҳудайбия сулҳи тузилиб, тинчлик ҳукм сура бошлагач, Ислом даъватини кенг миқёсда ёйиш учун қулай имконият туғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чор давоми...

3382 09:00 / 17.07.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021