1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ҳаё гуноҳдан сақловчи қалъадир

15:30 / 12.04.2025 1872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаё зинокорлик ва бузуқлик йўлидаги энг катта тўсиқдир. Лекин қайси банда зино йўлига юрса, энг аввал ундан ҳаё жавҳари кетади ва беҳаёлик унинг табиатига айланади. Ҳадиси шарифда шундай ворид бўлган:

إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

«Ҳаё қилмасанг, у ҳолда хоҳлаганингни қилавер» («Саҳиҳул Бухорий»).

Аллома Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

«Бу ҳадисдан маълум бўладики, инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса унинг ҳаёсидир. Қачон ҳаёнинг тақозоси талабига кўра инсон амал қилишни тарк этса, у ҳолда у ҳар қандай гуноҳга журъатли бўлиб қолади» («Фатҳул Борий», 10/641). Инсон агар ҳаёни маҳкам тутса, унинг феълида яхшилик ғолиб туради. Бордию беҳаёликка мубтало бўлса, ёмонлик ғолиб келади. Айнан ҳаё инсонни шаҳват йўлига юришдан тўсади. Унутмаслик керакки, бузуқликнинг энг ёмон зарари беҳаёлик, уятсизлик шаклида зоҳир бўлади.

Гўзал ахлоқдан маҳрум қилади

Зинонинг яна бир зарари шуки, қайси инсон шу ёмон йўлда юришни одат қилган бўлса, у ахлоқ-одоб масаласида энг паст даражага тушиб кетади. Силаи раҳм қилиш ўрнига қариндошлик ришталарини узади. Дағал муомалага одатланади. Ўзгалар ила қўпол муомала унга оддий ҳолат бўлиб туюлади. Очиқ юзлилик ўрнига хўмраяди. Дилозорлик, фаҳш сўз айтиш, сўкиш-сўкиниш каби иллатлар айни зино ва бузуқликнинг натижасидир. Покиза ахлоқнинг асоси тўрт нарсадан иборат: ҳикмат, шижоат, иффат ва адолат («Иҳёу улумиддин»).

Зинокор ва бузуқилар иффатдан маҳрумдирлар. Бу йўлда юришга одатланган инсонда на ҳикмат бўлади, на шижоат. Улар иффатларини йўқотиб бўлган ва адолатдан буткул узоқ бўлади. Улар гўзал ахлоқ неъматидан маҳрум бўлади. Бу маҳрумликлар жуда катта зиёндир.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига давоми...

6496 21:00 / 25.02.2019
Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг улуғ китобида Лут алайҳиссалом қавми ҳақидаги қиссани бир неча ўринда эслатиб ўтган. Жумладан айтади .Энди қачонки Бизнинг фармонимиз давоми...

21835 16:30 / 02.04.2021
Аллоҳ таоло айтади.Ўзгаларнинг айблари ортидан жосуслик қилиб юрманглар...,, деган Ҳужурот сураси, 12оят.Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. давоми...

2801 15:10 / 05.06.2019
Кувайт Фиқҳ энциклопедиясида ушбу саволга жавоб сифатида қуйидаги мулоҳазалар келтирилган.Рибонинг ҳаром қилинишидаги ҳикматларМуфассир уламолар рибонинг давоми...

2536 10:20 / 25.11.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021