1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Мен нега бунинг сўзини эшитмайин?!

05:00 / 11.03.2017 3988 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Жоруд ал-Абдий билан бирга масжиддан чиқиб, йўлда кетишаётганда бир аёлга дуч келишди. Ҳазрати Умар у аёлга салом бердилар, у алик олди ва деди: “Эй Умар, менга озгина вақт ажрат, сенга айтадиган гапим бор”. Ҳазрати Умар: “Гапиринг” дедилар. Аёл гап бошлади: “Эй Умар, кичкиналигингда Уккоз бозорида Умайр деб аталар эдинг. Йигитлар билан кураш тушиб юрардинг. Кейин ҳеч қанча вақт ўтмасдан Умар деб чақириладиган бўлдинг. Яна ҳеч қанча вақт ўтмай, мана, Мўминлар амири деб мурожаат қилишяпти сенга. Сенга насиҳатим, қўл остингдаги раийят, халқ борасида Аллоҳдан қўрқ!” 

Бу гапларни эшитиб турган Жоруд ҳалиги аёлга: “Сени қара-ю! Мўминлар амирига шундай гапларни гапиришга қандай журъат қилдинг?!” деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Уни ўз ҳолига қўй! Сен бу аёлнинг кимлигини биласанми? Бу аёл Аллоҳ сўзини осмонлар тепасидан эшитган Хавла бинт Саълаба-ку! Мен нега бунинг сўзини эшитмайин?!” деб жавоб бердилар. Бу гаплари билан у зот ушбу “(Эй, Муҳаммад!) Аллоҳ Сиз билан ўз эри ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди. Аллоҳ сиз иккингизнинг сўзлашувингизни эшитур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир” (Мужодала, 1) оятини назарда тутган эдилар.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таҳажжуд намозини ўқиш учун тунда уйғона олмайдиган бўлсанг, ухлашдан олдин икки ракъат намоз ўқиб олишдан сени нима тўсмоқда

4246 12:35 / 10.07.2017
Бирор кун истаган нарсангни қўлга кирита олмасанг, буни омадсизлик дема.Аллоҳ менга бундан ҳам афзалини истабди,, дегин.

3983 17:20 / 21.08.2017
Хотираси зўр одамга ҳасад қилиб юрманглар. У хотираси кучли бўлиши билан бошқа томондан аламли, оғриқли хотираларини асло унута олмайди. Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

3098 14:22 / 06.12.2024
Аллоҳнинг зикрини унуттирадиган неъматдан кўра Аллоҳга яқинлаштирадиган қийинчилик афзал.

2096 07:14 / 27.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021