1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

У зотнинг туғилишлари билан олам раҳматга тўлди

11:52 / 23.04.2025 1834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни махлуқотларга раҳмат ўлароқ юборган кундан афзалроқ хурсандчилик борми?!

Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари билан шодланмаса, асло шодлик, хурсандчилик кўрмайди.

У зотнинг туғилишлари билан раҳмат булоқлари отилиб, олам раҳматга тўлди. Шунинг учун ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари Аллоҳ таолонинг неъматини нишонлаш ва бу юксак иноятдан хурсандчилик байрами бўлган.

Бу байрамни ушбу неъматларнинг қадрини билган, уни бардавом ва зиёда бўлишини умид қилган кишилар нишонлайди...

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни башариятга қандай севишни ўргатиш учун юборган...

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат қўювчи кишини суннатга фақат тўғри эргашаётганини, бидъатчини эса (амали каби) муҳаббати ҳам нуқсонли эканини кўрасиз.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари билан мўмин кишигина қувонади.

Мўминлар ушбу мунаввар ойни Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари муносабати билан хурсандчиликда ўтказадилар. Зеро, мавлиди шариф ойи хурсандчилик қилиш, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, яхшилик, эҳсон-садақалар қилиш ойидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўювчи ҳар бир киши бу ой келишидан аввал тайёргарлик кўриб, ой давомида имкон қадар улуғ неъматга шукронаси, шодлигини изҳор қилишга интилган.

Солиҳ кишилар мавлидни нишонлашга моддий имкон тополмасалар, ҳеч бўлмаса бу ой давомида шомдан кейин тонг отгунча йўлни ёритиб туриши учун чироқларини ёқиб деразаларига қўйиб қўяр эканлар.

Онам Аллоҳ раҳмат қилсин бобоси шайх Мустафо ҳақида шундай дер эди: «Бобом Рабиъул аввал ташрифидан бир неча ой аввал тайёргарликни бошлаб юборарди. Аслида бобом давлатманд эмасди, лекин ҳолатини бировга билдирмас, аксинча унинг яхши амаллари, зикр мажлиси, меҳмондорчилиги сабабидан уйимиз баракага тўлиб кетарди.

Мавлид ойи арафасида жонлиқ сўйиб, пулларини жамғариб қўяр, бу ой кириши билан бир жарчи қишлоқ чор атрофида баланд овозда: «Ким егуликка, кийим-кечикка эҳтиёжи бўлса шайх Мустафонинг уйига борсин!» деб айланиб чиқарди. Қишлоқдаги ёш болалар унинг ортидан қувонч билан чопқиллашарди.

Шайх Мустафонинг ҳовлиси боғ-роғлари бор, безатилган баланд қаср эмас, балки лойдан қурилган қишлоқдаги оддий уйлардан эди. Чунки бу уй эгаси топганини тупроққа сарфлашнинг ўрнига тўғри Аллоҳ таоло йўлида ишлатиб, фойдаси аниқ бўлган тижоратни афзал кўрар эди.

Кечки пайт шайх Мустафонинг ҳовлисида чироқлар илиниб, одамлар тўпланишиб зикр, салавот, мадҳлар айтиларди.

Сўнгра таом тортилиб, бой-камбағаллар бирга хурсандчилик қилишарди. Унда баракани кўрардингиз. Фақир қалбидан эҳсон соҳиби ҳақига Аллоҳдан кенгчилик сўраб дуо қилар, соҳиби эҳсон эса, Аллоҳ таолога яқинлашишига сабаб бўладиган шундай ишга муваффақ қилгани ва буни янада зиёда қилишини, ҳаёти давомида яхшиликда бардавом этишини сўраб дуо қиларди.

Бу хайрли одат бошқа ҳамқишлоқларимиз хонадонида ҳам давом этарди.

Муҳаммад Холид Собитнинг «Тарихул иҳтифол бимавлидин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим тайёрлади.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
215Такрор такрор тингларди, бул қиссани Ҳадича,Ишқи тушди Ҳабибга, Ҳақдан сўрар ҳолича,Хизматларин қилай мен, танда жоним борича,Ҳадичани қалбига , ишқин солганди давоми...

6401 18:29 / 18.12.2017
Сизга муштоқ бўлиб инграётган қалбларни силайдиган қўлингиз қани, эй Аллоҳнинг Расули Юзингизга бир назар солсак, сўнг дунё йўқ бўлиб кетса ҳам, майли давоми...

2728 09:03 / 15.09.2024
.Маҳалли қиём, масаласи.Маҳалли қиём, деб мавлид асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари зикр қилинганда ўриндан туриш пайти ва ҳолатига давоми...

1706 14:00 / 21.10.2021
Биздаги мавлид маросимларидаги устунликларАгар разм солиб қаралса, юртимиздаги ўтган уламоларимизнинг мавлидни жуда ҳам яхши тарзда, шаръий асосда йўлга давоми...

1483 14:00 / 14.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021