1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий илмий сафарлари харитаси ва электрон тўплами яратилади

13:50 / 01.05.2025 1159 pdf Ўқиш режими + -

Буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида яна бир муҳим лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Имом Бухорий илмий сафарлари харитаси ва электрон маълумотлар тўплами яратилади.

Лойиҳанинг асосий ғояси алломанинг 16 ёшга етганида акаси Аҳмад ва онаси билан ҳаж сафарига чиқиб, Бухородан Макка сари йўл олгани, шунингдек, унинг илм талабида босиб ўтган 14 минг километрдан ортиқ масофасини ҳамда у зиёрат қилган 20 дан зиёд шаҳарни аниқ ва тушунарли тарзда интерактив харита кўринишида акс эттиришдан иборат.

Бу харита орқали Имом Бухорий ҳаёти давомида Қоҳира, Дамашқ, Бағдод, Басра, Куфа, Мадина каби ўша даврнинг энг йирик илм марказларида бўлиб, ҳадис илмини эгаллаш йўлида қилган машаққатли саёҳатлари билан танишиш мумкин бўлади. Ҳар бир шаҳар ва манзилга оид тарихий маълумотлар, сафарнинг илмий ютуқлари ва у ерда учрашган машҳур уламолар ҳақида маълумотлар ҳам электрон базага киритилади.

Тайёрланган интерактив харита ва электрон контент Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясида намойиш этилади. Бу нафақат ёш тадқиқотчилар, балки зиёратчилар, талаба-ёшлар ва илм ихлосмандлари учун ҳам қимматли манба бўлади.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизда ҳар йили ҳижрий йил ҳисоби бўйича Рабиъулаввал ойи келганда мавлидrdquo маросимини ўтказиш анъанага айланган. Мавлидrdquo сўзи луғатда давоми...

3776 15:25 / 08.12.2018
Ислом.уз интернетрадиосиУшбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернетрадиоканалини тинглашингиз мумкин.Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил давоми...

12796 19:58 / 25.01.2018
Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар онаВатанга етиб келдилар. ЖиддаТошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган давоми...

1465 09:27 / 05.07.2023
Пайғамбаримиз алайҳиссолату васалламнинг ҳузурига бир идишда хурмо олиб келишади. У зот еган хурмоларининг данагини муборак оғизларидан чиқариб кўрсаткич ва давоми...

2828 15:35 / 11.04.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021