1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг каромати

05:00 / 11.03.2017 4568 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида бир қўшинни ҳарбий юришга юбориб, уларга Сория исмли кишини қўмондон қилиб тайинладилар. Ҳазрати Умар минбарда ваъз айтаётганларида, бирдан: “Эй Сория, тоққа қоч! Эй Сория, тоққа қоч!” деб бақирдилар. 

Кейинроқ қўшин номидан бир элчи келди. Ҳазрати Умар ундан жанг ҳақида сўрадилар. Шунда у: “Эй мўминлар амири, душман билан юзма-юз бўлиб, улар бизни ортга чекинтиришаётганда, тўсатдан кимдир “Эй Сория, тоққа қоч! Эй Сория, тоққа қоч!” деб қичқирди. Биз орқамизни тоғ томонга қаратиб, туриб олдик. Аллоҳ таоло душманни ортга чекинтирди” деб хабар берди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қазои қадарга рози бўлиш жоҳиллар умуман тушуна олмайдиган ҳикматдир. Шу боис, кўзларингни юмгинда .Аллоҳим, қазои қадардан кейинги розилигингни сўрайман,, дегин.

3533 08:45 / 11.01.2018
Ёғоч михга .Мени синдирдингку, деди. Мих .Бошимга болға уришганини кўрганингда, мени айбламас эдинг,, деди.

3480 09:05 / 23.12.2017
Кечагина, Рамазон хуш келибсан, деб айтаётган эдик.Ҳозир эса, эй Рамазон шошмагин Деб айтмоқдамиз.Қадам ташлашинг мунча тез бўлмасаШавқ билан келасан да, шошилинч кетасанАллоҳим Гарданларимизни дўзахдан озод қил

3319 05:50 / 26.06.2017
Таҳажжуд намозини ўқиш учун тунда уйғона олмайдиган бўлсанг, ухлашдан олдин икки ракъат намоз ўқиб олишдан сени нима тўсмоқда

4246 12:35 / 10.07.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021