1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Устоз Абдуқаҳҳор домла Шошийнинг ҳаёти

23:00 / 02.05.2025 2017 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таниқли уламо Абдуқаҳҳор Ғаффоров Шоший 1939 йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом даҳасида туғилди.

Талабалик йиллари:
•1957-1961 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси талабаси
•1962-1966 йиллар – Тошкент давлат университети Шарқ факультети талабаси
•1966-1969 йиллар – Қоҳирадаги Ал-Азҳар дорулфунуни талабаси

Меҳнат фаолияти:
•1969-1987 йиллар – Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Халқаро бўлими мудири
•1969-1982 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси директори
•1982-1987 йиллар – Тошкент Ислом институти ректори

Устоз Абдуқаҳҳор домла Шоший Мир Араб мадрасаси директори сифатида ўзига ҳам, талабаларга ҳам жуда талабчан бўлиб, ҳар ишда интизом билан ўқув ва маънавий ишларни жонлантирди, таълим сифатини яхшилади.

Шунингдек, Тошкент ислом институтида ҳам ўқув ва услубий ишларни жонлантиришда Абдуқаҳҳор домланинг хизматлари катта бўлди.

Абдуқаҳҳор Шоший “Қуръон қиссалари”, “Ислом Ақидаси”, “Имло Луғати” каби ўнлаб китоб ва илмий асарлар ёзган.

Аллоҳ таоло Абдуқаҳҳор Шоший домлани Ўз раҳматига олсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Уяйнадан Муҳаммад ибн Маймун Маккий ривоят қилганлар .Иброҳим ибн Адҳамга .Уйлансангиз бўлмайдими, ndash дейилганда, у киши .Нафсим зўрлик қилмаганида, давоми...

2471 11:48 / 15.12.2024
Зоҳид Абу Жаъфар Аҳмад ибн Ҳамдон Ҳирий, фақиҳ Абул Валид Ҳассон ибн Муҳаммад, Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад Шоракий Ҳаравий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн давоми...

1682 15:21 / 12.03.2025
Исҳоқ Муҳаммад,Шайхнинг шогирдларидан, мусулмонлар идораси ходимиАллоҳ таоло мени шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга шогирдлик қилиш, кўп марта у давоми...

5783 15:47 / 25.05.2018
Бу зотлар вақтдан унумли фойдаланиш ҳамда унинг нафосати ва қиймати ниҳоятда қимматли эканини англаш, ўтаётган дамларни хайрли амаллар билан тўлдириш, ҳар ону давоми...

2607 15:03 / 08.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021