1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва новвой

05:00 / 11.03.2017 5017 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарларидан бирида қоронғу тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб энди ётмоқчи бўлганларида, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолди ва масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам, у тушунишни истамади. Охири Имом Аҳмад соқчига: “Ҳеч бўлмаса масжид остонасида ётай!” дедилар. Соқчи барибир у кишини масжидда қолишларига рухсат бермади. 

Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босар эди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир новвой у зотни узоқдан кўриб қолди. Қараса, ҳалиги соқчи имомни масжиддан судраб олиб чиқяпти. Дарҳол Имомнинг олдиларига бориб, ўз уйида тунашларини илтимос қилди. Имом Аҳмад новвой билан бирга унинг уйига кетдилар. Мезбон у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди. 

Кейин новвой хамир қориш учун бир четга борди. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас эди. Бу ҳолни кузатиб ўтирган Имом Аҳмад орадан узоқ вақт ўтгач, новвойдан кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Новвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди. 

“Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?” деб сўрадилар Имом Аҳмад. 

Новвой: “Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуойим ижобат бўлмади” деб жавоб берди. 

“Нима экан ўша дуойинг?” деб сўрадилар Имом. 

“Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш” деб жавоб берди новвой. 

Шунда Имом Аҳмад: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сенинг дуойингни ижобат қилиши ва орзуйингни рўёбга чиқариши учун соқчи мени масжиддан судраб-судраб чиқарган экан-да!” дедилар. 


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билганларингнинг ҳаммаси ҳам қалбингга ҳузур бахш этавермайди. Айрим нарсалар ноаниқ қолса гўзалроқ бўлади.

3242 08:20 / 02.11.2017
Аллоҳ таоло айтади.Ким Аллоҳга тақво қилса,У Зот унинг йўлини очиб қўюр.Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур.У Зот унинг ишида осонлик қилиб берур.Унинг давоми...

4181 11:52 / 08.11.2018
Бишр Ҳофийнинг қўшниси Муҳаммад ибн Ҳафс айтади Бир куни Бишр ибн Ҳорис касал бўлиб қолди. Биз уни кўргани кирдик. Шунда шерикларимиздан бири у кишидан Менга давоми...

4128 05:00 / 11.03.2017
Киши таълим олишдан тўхтадими, демак, у қариб қолибди. У хоҳ йигирма ёшда бўлсин, хоҳ саксон ёшда бўлсин, фарқи йўқ

3912 06:30 / 19.07.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021