1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Омонатдорлик мукофоти

05:00 / 11.03.2017 3578 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маккада бир камбағал киши яшарди. У солиҳа аёлга уйланган эди. Бир куни аёли унга: “Эй азиз хожам, бизда ейишга таом ҳам, кийишга либос ҳам йўқ” деди. Эр дарҳол иш излаб бозорга чиқди. Роса иш қидирди, аммо топа олмагач, Масжидул Ҳаромга бориб, икки ракат намоз ўқиди ва Аллоҳдан мушкулини осон қилишини сўраб, астойдил дуо қилди. Дуосини тугатиб, Ҳарам майдонига чиқди. Ўша ерда бир ҳамён топиб олди. Очиб қараса, ичида минг динор бор экан. Топиб олинган пул билан хотинимни ҳурсанд қиламан деб дарҳол уйига жўнади. Лекин аёли ҳамённи рад этди ва эрига: “Сиз бу ҳамённи қайтариб беришингиз керак. Чунки, Ҳарамда ётган нарсани олиш жоиз эмас” деди. Эр яна Ҳарамга жўнади. Борса, у ерда бир одам: “Ким ичида минг динор пули бор ҳамён топиб олди?” деб қичқираётган экан. Ҳалиги киши ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол: “Мен топиб олдим. Ма, ол ҳамёнингни. Уни Ҳарам майдонидан топиб олгандим” деди. Ҳамён эгаси фақир кишига узоқ тикилиб турди-да, кейин: “Ҳамённи ўзингга олиб қол. У сеники. У билан бирга яна тўққиз минг динор ҳам бор эди” деди. Фақир киши ҳайрон бўлиб турган эди, ҳамён эгаси яна сўзида давом этди: “Шомлик бир саҳоватли киши менга ўн минг динор берди ва “Бундан минг динорини Ҳарам майдонига ташлаб қўй. Агар топиб олган киши ҳамённи сенга қайтариб олиб келса, уни ўзига қайтар. Чунки, ўша қайтариб олиб келган одам омонатдор кишидир” деди”. Бу гапларни эшитган фақир киши жуда ҳурсанд бўлиб кетди ва Аллоҳга кўп шукрлар қилди. Зеро, Роббимиз Ўзининг муқаддас Каломида: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” деб марҳамат қилган. (Талоқ сураси, 2-3-оятлар). 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл,, яъни .Бизга Аллоҳ кифоя. У Зот нақадар яхши вакил, дейишни унутма, чунки бу сўз ёнғинни ўчиради. Унинг шарофати билан ғарқ давоми...

14900 08:00 / 29.07.2018
Аллоҳ тўрт амал эвазига тўрт нарсани ваъда қилдиndash Шукр .Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта сизга зиёда қилурман,.ndash Зикр .Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман,.ndash давоми...

4145 11:48 / 29.10.2018
Намозингда шайтон сени шошилтирса, ўша етишмоқчи бўлган нарсаларинг ҳам, қўлдан бой беришдан қўрқаётган нарсаларинг ҳам ҳозир сен қаршисида турган Зотнинг қўлида эканини ўйла

3300 07:15 / 31.12.2017
Дунё учун ғам ема. Унинг боши йиғи, ўртаси машаққат, охири йўқликдирСен охиратинг учун амал қилиб қол Унинг боши учрашув, ўртаси ҳадя, охири эса абадиятдир.

4519 09:45 / 20.04.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021