1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Оқибат

14:24 / 16.05.2025 1575 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кекса қурувчи бор эди. Муассаса раҳбаридан нафақага чиқаришини сўради. Қолган умрини аёли ва фарзандлари билан ўтказмоқ учун. Раҳбар кекса устанинг талабини рад этиб, маошини ошириб беришини таклиф қилди. Қурувчи ўз талабида қаттиқ туриб олди. Раҳбар унга «Сиздан бир илтимосим бор, охирги хонадонни қуриб беринг» деб, устага бошқа иш топширмаслигини, нафақага чиқаришини билдиради. Кекса уста бу талабга рози бўлди ва ишни бошлади. Қураётган бу хонадони сўнггиси эканини билгани учунми қурилишни пухта бажармайди. Сифати паст ашёлардан фойдаланади. Талаб этилган сифатга эътибор қилмай, бинони тезроқ битиришга уринади. Анча йиллик тажрибага эга бўлган уста қурилишда нотўғри услубни қўллаган эди. Қурувчи вазифани адо этгач, хонадон калитини раҳбарга топширди ва кетишга рухсат сўради. Раҳбар уни тўхтатди ва «Корхонадаги анча йиллик меҳнатингиз эвазига шу хонадон мендан сизга ҳадя, умид қиламанки, уни мендан қабул қиласиз» деди. Қурувчи эс-ҳушини йўқотаёзди. Агар қураётган хонадонини ҳадя сифатида олишини билганида, қурилиш чоғида ихлос билан меҳнат қилган ва ишни пухта бажарган бўларди.

Биз ҳам бу ҳаётда қурувчимиз. Ўзимиз учун анча нарса қурамиз. Барча ҳолатда ва ҳар доим чиройли қуришга ҳаракат қилайлик. Чунки солиҳ амалларимиздан фойда кўрувчи бошқалардан олдин ўзимиз бўламиз.

Амалингизни пухта қилиб бажаришингиз, гўзал натижаларга сабаб бўлади, аксинча, амалингизни пухта қилмасангиз, энг катта зарарга учровчи ўзингиз бўлишингиз мумкин.

«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аёл кекса сотувчидан .Тухум неча пул,, деб сўради.Сотувчи .Донаси икки дирҳамдан, деди..Олтитасини ўн дирҳамга берсангиз оламан, бермасангиз, кетавераман, деди давоми...

6107 19:00 / 23.09.2021
Бир боланинг оёқ кийими денгизда йўқолди. Бола қирғоққа .бу денгиз ўғри,, деб ёзиб қўйди.Унинг яқинида бир овчи кўп балиқ овлади. У овчи қирғоққа .бу денгиз сахий,, давоми...

3879 15:00 / 21.12.2021
Араб тили генеалогик келиб чиқиш таснифга кўра, сомийхомий тиллар оиласининг сомий тиллар гуруҳига мансуб бўлиб, бу гуруҳга яна иврит яҳудий, ойсор, амҳар ва давоми...

5116 19:21 / 22.05.2024
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўн нарса фитратдандир мўйлабни қисқартириш, соқолни қўйиш, мисвок қилиш, бурунга давоми...

2219 11:00 / 18.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021