1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Маккаи Мукарраманинг географик ўрни

11:32 / 18.05.2025 1767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маккаи Мукаррама Саудия Арабистони подшоҳлигининг ғарб томонида, Ҳижоз ерларида жойлашган. Атрофи тоғлар билан ўралган бўлиб, бу тоғлар Каъбаи мушаррафани доира шаклида ўраган. Макканинг пасттекислик минтақалари Батҳо деб номланади. Масжидул Ҳаромнинг шарқи эса Муалло деб аталади. Ундан ғарбга ва жанубга чўзилган жойлар эса Мусфала дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муалло аҳлидан бўлиб, унда туғилиб, то ҳижрат қилгунларича яшаганлар. Макка фатҳи асносида ҳам ўша томондан келганлар.

Маккаи Мукаррамага учта асосий кириш йўли бор: Муалло, Мусфала ва Шабина. У энига 19, 21, 25 даража шимолда ва узунликда 46, 49, 39 даража шарқда, денгиз сатҳидан 300 метр баландликда жойлашган. У ернинг киндиги — ўртасидир.

Бутун Ислом оламида Маккаи Мукарраманинг диний, ижтимоий, сиёсий ва тарихий жиҳатдан улкан ўрни бор. Аллоҳ таоло бу муборак макон — Макка ва унинг бағрида Каъбани, яъни Ўз уйини қуришни ихтиёр қилди. Бу шарафли жойда Исмоил ва онаси Ҳожар алайҳимассалом яшашларини истади. Узоқ замонлардан бери бу Байтуллоҳга кўплаб набий ва расул ҳамда солиҳ зотлар интилиб келишган. Бу ерда Масжидул Ҳаром мавжуд бўлиб, мусулмонлар унга сафар нияти билан отланишади. Бундан ташқари, бу жойда мўмин-мусулмонларнинг қибласи бор. Набий ва расуллар хотимаси, ҳабибимиз Муҳаммад cоллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам мазкур жойда туғилиб, бутун оламларга пайғамбар этиб юборилганлар. Замзам қудуғи ва бошқа тарихий, диний аҳамиятга Молик ерлар мана шу жой, яъни Маккаи Мукаррамададир. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга фарз қилган Ҳаж маносиклари ҳам айни шу муборак жойда адо этилади.

Маккаи Мукаррама тарихи ҳақида қадимда ҳам, ҳозирда ҳам кўплаб тарихчилар, жуғрофий олимлар ва тадқиқотчилар томонидан китоблар таълиф қилинган, илмий тадқиқотлар эълон қилинган. Ҳаж маносикларини адо этиш тартиблари ҳақида жуда кўплаб китоблар, уларга бағишланган шарҳлар ёзилган. Тарихчи олим Алий Ҳусайн Харбузалийнинг «Ал-Каъбату ибар ал-уъсур» китоби ва Ибн Ҳишом Калбийнинг «Китобул асном» асари Араб жазираси ва Каъба тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.

Саудиялик марҳум котиб Абдулқуддус Ансорийнинг қаламига мансуб «Ат-Тарих ал-муфассал лил каъбатил мушаррафа қаблал ислам» китоби ҳам Исломдан олдинги Каъба тарихи ва унда бўлган турли ўзгаришлар ҳақида кенг маълумотлар беради.

«Каъба» номи Қуръони Каримда Моида сурасининг 95 ва 97-оятларида зикр этилган. Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида, арабларнинг сўзларида, луғат, тарих, адабиёт, Исломдан олдинги жоҳилият шеърларида кўп марта зикр қилинган. Қомус китобларида «Каъба» сўзи араб тилидаги «такаъуб» сўзидан олинган бўлиб, тўрт бурчак ёки баландлик маъносини англатади», деб таърифланади.

Аллоҳ азза ва жалла Маккаи Мукаррамани Ўз Байтининг биноси, охирги Пайғамбарининг таваллуд ва рисолат макони учун танлади. Уни ибодат маскани қилди. Мўмин-мусулмонлар Маккага дунё аҳлининг либосини ечиб, эҳромга кирган ҳолда бошяланг, тавозели ҳолатда Роббиларидан қўрқиб кирадилар. Аллоҳ таоло Маккани омонлик макони қилди, унда қон тўкилмайди. Ун ерда тушиб қолган нарса эгасини топишдан бошқа мақсадда олинмайди.

 

Маккани ҳаж қилиш ўтган гуноҳларга каффорат қилинди. Маккадан бошқа жойни зиёрат қилишга қодир бўлган кишилар учун вожиб қилинмайди. Маккадаги Байтни тавоф этиш машруъ қилинди. Ислом таълимотида Каъбанинг яманий тарафи ва Ҳажарул асваддан бошқасини ўпиб, силаш машруъ қилинмади. У билан Қуръони Каримнинг икки жойида қасам ичилади. Масжидул Ҳаромда ўқилган намознинг ажри зиёда қилиб берилади. Макка ер юзидаги барча мусулмонларнинг қибласидир. Қазои ҳожат пайтида унга орқа ёки олдини қилиб ўтириш ҳаромдир. У ерда ёмон ишларни қилиш у ёқда турсин, уни ўйлашнинг ўзига ҳам жазо бор. Қолаверса, ёмон ишларнинг миқдори ҳам зиёдалаштирилади. Чунки Аллоҳнинг ҳарамида қилинган ёмон иш бошқа жойда қилинганидан кўра улканроқдир.

Макканинг қалбларни ўзига тортиш кучи магнитнинг темирни тортиш кучидан кўра қувватлироқдир. Одамларнинг ундан ҳожатлари тугамайди. Унга ҳамиша эҳтиёжлари бор. Уни қанча кўп зиёрат қилсалар, шунча эҳтиёжлари зиёдалашади.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган..

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳажга борган ҳожиларнинг ҳаж асносидаги энг ҳаёжонли ва умидвор дамларидан бири ҳажар аласвадни ўпиш ва силаш экани шубҳасиздир. Муқаддас қора тошни ўпиш, унга давоми...

7769 05:00 / 16.01.2017
.Муҳассир, ndash .чарчаш,, .юришдан тўхтаб қолиш, ёки .ҳасратда қолиш, маъноларини билдиради. Ибн Қайюм .Бу водийнинг Муҳассир деб номланишига сабаб mdash Абраҳанинг давоми...

1094 10:15 / 22 январь
Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар. Ва Аллоҳдан мағфират талаб қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Бақара сураси, 199оятИслом давоми...

4831 18:44 / 23.08.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оли байти ва барча давоми...

9149 11:13 / 30.08.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021