1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қатар вакиллари ўзбек алломаларининг дунё тамаддунидаги ўрнини эътироф этди

14:14 / 20.05.2025 1093 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 19 май куни мамлакатимизга келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири ўринбосари Муҳаммад ал-Кавварий бошчилигидаги делегацияни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов қабул қилди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Қатар алоқалари ривожланаётгани айтиб ўтилди, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги сўнгги ислоҳотлар, илмий-тадқиқот марказлари, масжид-мадрасалар, Фатво маркази, Қуръони Карим ва тажвид ўқув курслари, нашриёт-матбаа ишларига оид маълумотларга делегация вакиллари қизиқиш билдирди.

Муҳаммад ал-Кавварий бу замин дунё тамаддуни марказларидан бири экани, улуғ мутафаккирларимиз башарият тараққиётига катта ҳисса қўшгани, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби алломалар динимиз ривожига катта ҳисса қўшиш баробарида бутун оламга машҳурлигини эътироф этди.

Учрашув давомида икки давлат мутахассислари иштирокида қўлёзмаларни ўрганиш, тадқиқ этиш ва уларни чоп этиш, диний таълим, зиёрат туризми йўналишида ҳамкорлик қилиш  ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Юқорида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида амалий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ўзаро келишиб олинди.

Меҳмонлар Диний идора Кутубхона фондидаги ноёб ва нодир асарлар билан танишиш асносида Мўйи муборак мадрасасида жойлашган ҳазрати Усмон Мусҳафини ҳам зиёрат қилишди.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, ўтган 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида давоми...

1947 17:23 / 11.04.2023
Саудия Арабистони 20251446 ҳижрий йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди. Маълумотларга кўра, ҳаж давоми...

1767 14:53 / 26.04.2025
Саудия Арабистони ЖанубиШарқий Осиё учун йиллик ҳаж квотасини 10 минг кишига кўпайтирди. Бу ҳақда Малайзия расмийларига таяниб, islam.ru манбаси хабар беради. Ҳаж давоми...

2337 15:30 / 12.03.2021
Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлди. Тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенгдир. Ҳар бир халқнинг турмуш давоми...

552 10:16 / 21.10.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021