1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ осон қилган нарсагина енгилдир

09:25 / 24.05.2025 2024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор иш оғирлик қилса:

اللهُمَّ لاَ سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً وَأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

«Аллоҳумма лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна изаа ши`та саҳла», деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сен енгил этган нарсагина енгилдир. Агар Сен хоҳласанг, қаттиқ ерни ҳам текис қилувчисан.

Ибн Сунний ривояти.

Аллоҳим, қазои қадарингдан мени рози эт

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангизнинг яшаши қийинлашиб қолса, уйидан кўчага чиқаётиб, қуйидаги дуоларни айтишдан нима ман қилади?

بِسْمِ اللهِ عَلَى نَفْسِي وَمَالِي وَدِينِي، اللهُمَّ رَضِّنِي بِقَضَائِكَ وَبَارِكْ لِي فِيمَا قُدِّرَ لِي حَتَّى لاَ أُحِبَّ تَعْجِيلَ مَا أخَّرْتَ وَلاَ تَأْخِيرَ مَا عَجَّلْتَ

«Бисмиллаҳи ъала нафсий ва малий ва диний. Аллоҳумма роззиний биқозоика ва барик лий фийма қуддиро лий  ҳаттаа лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа та`хийро ма ъажжалта».

Маъноси: Нафсим, молим ва динимга Аллоҳнинг исмини айтаман. Эй Раббим, қазои қадарингдан мени рози эт. Ва тақдир қилган нарсангни мен учун баракали қил. Токи, кечиктирган нарсангни шошилтиришни ва шошилтирган нарсангни кечиктиришни яхши кўрмайин.

Ибн Сунний ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким кечаси .Иза зулзилатил арзу..., сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек давоми...

2363 15:11 / 04.09.2023
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала давоми...

1706 08:25 / 07.12.2024
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу калималарни айтиб, паноҳ тилар эдилар давоми...

1492 09:35 / 25.03.2025
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши уйига кираётганида .Аллоҳумма инний ас`алука хойрал давоми...

21129 08:31 / 04.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021