1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Йўқолган бойлик қиссаси

05:00 / 11.03.2017 4148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам бир куни кечаси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Эй имом, узоқ вақтдан бери бойлигимни бир жойга кўмиб, яшириб келардим. Энди ўша жойни унутиб қўйдим. Ушбу муаммони ҳал қилишда менга ёрдам бера оласизми?” деб сўради. Имом унга: “Бу фақиҳларнинг иши эмас. Мен бу муаммони қандай ҳал қилайин?!” дедилар-да, кейин унга: “Уйингга бориб, тонг отгунича намоз ўқи. Худо хоҳласа, молингни кўмган жойингни эслайсан” деб кўрсатма бердилар. 

Ҳалиги киши кетди ва уйига бориб, намоз ўқий бошлади. Озгина вақт ўтиб, намоз ўқиб турганда бирдан, бойлигини кўмган жойи эсига тушиб қолди. Намозини тезда ўқиди-да, бориб, молини кавлаб олиб келди. 

Тонг отгач, Абу Ҳанифанинг олдиларига келиб, молини топганини айтиб, ташаккур билдирди ва сўради: “Кўмган жойимни эслашимни қаердан билдингиз?” Имом шундай деб жавоб бердилар: “Сен намозга киришганингда шайтон сени ҳеч тарк қилмайди ва сени намоздан чалғитиш учун турли нарсаларни, жумладан, бойлигингни кўмган жойингни ҳам эсингга солишини билдим”.  


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Темирнинг занги бўлганидек, қалбнинг ҳам занги бор. Уни истиғфор ялтиратиб, жило беради

3175 05:25 / 12.07.2018
Абу Саъид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то муъаввизатайни, яъни .қул аъузу бироббил фалақ, ва .қул аъузу давоми...

2024 12:08 / 16.06.2019
Намозларида ўзи учун дуо қилишни унутиб қўядиган ягона инсон онадир, чунки у доим фарзандларининг ҳаққига дуо қилиш билан машғулдир.

3723 09:10 / 17.12.2017
Кўпинча бахтсаодат қидирамиз, ваҳоланки, у ёнгинамизда бўлади. Худди кўпинча кўзимизда турган кўзойнакни қидирганимиз каби.Лев Толстой.

4518 06:05 / 04.08.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021