1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир

20:12 / 27.05.2025 955 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва водий вилоятларининг бўлғуси ҳожиларига маърифий суҳбат қилиб бердилар.

Муфтий ҳазратлари маъруза аввалида зиёратчиларимизга бу диёрда Ҳақ таоло ваҳий нозил қилгани, Расул алайҳиссалом, саҳобалар яшаганлари, шу боис бу ернинг ҳурматини сақлаш, шукр ва зикрни кўпайтириш, тоат-ибодат, яхшиликларда бардавом бўлиш, гуноҳ-маъсиятлардан эса бутунлай сақланиш лозимлигини баён этдилар. 

Дилдан қилинган суҳбат чоғида шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ҳақ таоло Ўзининг ибодатига чақирган барча бандаларини яхши кўриши, Роббимиз муқаддас маконда дуога очилган қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилиши, шу боис дуоларни кўп ва хўп қилиши кераклиги, бунда Ватанимиз, давлатимиз раҳбари ва юртдошларимизни-да, унутмасликни алоҳида таъкидладилар.   

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мабрур ҳаж, яъни ҳеч қандай гуноҳ аралашмаган, қабул бўлган ҳаж қандай бўлиши, бунда тавба, ихлос, ҳалол-пок мол, эҳромнинг талабларига амал қилиш, ибодатни чиройли адо қилиш, зикру тасбеҳни кўпайтириш лозимлигига урғу қаратдилар. 

Суҳбат сўнгида қалблари ёришиб, кўзлари намланган зиёратчиларимиз муфтий ҳазратларининг барчанинг ҳажи мабрур бўлиши, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг бахту иқболини сўраб қилган дуоларига омин, дея қўл очдилар.

Айни кунларда Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда уламолар, имом-хатиблар ва элликбошилар томонидан ҳаж ибодатига оид илмий-маърифий суҳбатлар ҳамда савол-жавоблар давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Босния ва Герцеговина парламент ассамблеяси Халқлар уйи юқори палатаси раиси, Босния демократик ҳаракатлар партиясининг етакчиси Бакир Изетбегович 2022 йилда Биг давоми...

1845 18:30 / 06.07.2021
Миср Вақфлар вазирлиги жорий йилда мамлакатнинг турли ҳудудларида яна 24 та Қуръони карим мактаблари очилганини маълум қилди, деб хабар беради IQNA. Хабарда давоми...

2638 13:20 / 24.12.2018
Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги давоми...

2087 17:52 / 01.09.2020
2022 йил 8 июнь куни Россия мусулмонлари идорасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари ndash .Тафсири Ҳилол,нинг давоми...

2132 14:00 / 11.06.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021