1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ибрат бўлувчи воқеа

10:03 / 28.05.2025 1477 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир шогирди бўлиб, у зот унга тазкия ва талқинга ижозат берган эди. Бир куни у ўғилчасини етаклаб устози зиёратига келди. Салом-аликдан сўнг ўғлини таништириб, унинг ҳаққига дуо қилишларини сўради. Ҳазрат боланинг ҳаққига дуо қилдилар. Гап орасида устоз боланинг ёшини ҳам сўраб қолдилар. Шогирд «Болам ўн уч ёшда», деди. Мамлакатдаги қонун бўйича болаларга ўн уч ёшгача чипта нархининг ярми тўланар, ўн учга тўлган кунидан бошлаб уларнинг чиптаси ҳам катталар каби тўла баҳосига харид қилинар эди. Ҳазрат болага чиптанинг қайси нархда олинганини сўраб қолдилар. Шогирди «Жуссаси кичкина бўлгани учун ярим нарх тўладик», деб жавоб берди. Шунда устознинг авзойи бирдан ўзгариб, шундай дедилар: «Инна лиллааҳи ва инна илайҳи рожиъун! Сизга тасаввуф ва тариқатнинг чанги ҳам етиб келмаган экан. Сиз ҳалигача ҳаром-ҳалолни ажратмабсиз. Болани сафарга олиб чиқибсиз-у, лекин унга йўлкира тўлашда ҳаром ишга қўл урибсиз. Катталар мақомига етган болага ёш болаларнинг чиптасини олиб, йўл хизмати идорасининг ҳаққини ўғирлабсиз. Ўғрилик қиладиган. бировнинг ҳаққини тортиб оладиган шахс тасаввуф ва тариқатда бирор мақомга эга бўлмайди. Шунинг учун сизга берган ижозатимни бекор қиламан».

Ўша шогирд ибодатда мукаммал киши эди. Лекин устоз чипта олишда, яъни муомалотда ҳаромга йўл қўйгани туфайли унга берган ваколатини бекор қилди.

Абдулманнон Андижоний

«Ҳилол» журнали 7(64)-сон.

Ушбу журнал Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 5 декабрдаги 03-07/7163-сонли рухсати асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Охиратда соясалқинда туришга уринайликИссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳвоҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соясалқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, давоми...

4722 09:03 / 08.07.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларини садақа беришга буюриб шундай деб марҳамат қилган .Ва бирингизга ўлим келиб .Роббим, агар мени давоми...

3180 11:00 / 02.03.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни қалби томонидан бузилишини билар эдилар. Шунинг учун ҳам саҳобаларни турли бузуқ хаёлларга берилишдан давоми...

3263 14:00 / 01.11.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

2642 11:03 / 04.06.2021