1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Отага эътибор

13:03 / 01.06.2025 1763 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйга бирор нарса олиб келсангиз, отангиз олдида нарх-наво ҳақида гапирманг. Бу ҳақда гапиришингиз гўё олиб келган нарсангизни таъна қилишдек туюлиши мумкин. Мабодо отангиз ўзи қаердан, канчага олганингизни сўраса, айтишингиз мумкин. Лекин нархи қиммат эканини юзингиз ва сўзингизда ифодаламанг, мажбурликдан олганингизни билдирманг.

Отангизга ваъда берсангиз, унга асло хилоф қилмай, дарров бажаринг. Агар унинг уддасидан чиқа олмасангиз, кайфияти яхши пайтда узрингизни айтинг ва бажаролмаганингиз сабабини билдиринг. Мабодо отангиз сизга ваъда бериб, унутиб қўйса ёки бажара олмаса, мутлақо уни айбламанг ва ундан аразлаб юрманг. Аксинча, унга узр ахтаринг. Балки у сизга берган ваъдасини кейинроқ, сиз кутгандан ҳам яхшироқ бажаришни ўйлагандир ёки ўзи истаб турган бўлса ҳам имкони йўқдир. Шундай ҳолат юз берса, айрим фарзандлар отасига аччиқ қилиб, унга таъна қилади ва яхшиликларини узиб қўяди. Бу билан уни ранжитиб, кўнглига озор беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзанд отасига нисбатан яхшиликдан тўхташи мумкин эмас.

Агар отангиз бошқа жойда яшаса, ундан тез-тез хабар олиб туринг. Унинг зиёратига фарзандларингизни ҳам олиб бориб, кўнглини кўтаринг. Тез-тез уйингизга таклиф қилиб, набиралари билан яйрашиб ўтиришини таъминланг. Ўзингиз бирга ётинг ёки фарзандларингиз у билан тунасин.

Фарзандларингизга отангизнинг фазилатлари ҳақида гапириб беринг. Уларга отангизни эҳтиром қилишни ўргатинг ва бу борада ўзингиз намуна бўлинг.

Фарзандларингизни отангизнинг юмушларини бажаришлари, насиҳатларини тинглаб, ундан одоб-ахлоқ ўрганишлари учун тез-тез зиёратга юбориб туринг. Зеро, катталарнинг насиҳати болалар учун ўта муҳим ва бу уларнинг қалбида бир умрга муҳрланиб қолади. Шунингдек, боболар ҳам кўпчиликка манфаатлари етаётганидан кўнгиллари кўтарилади.

Ҳадя бериб туринг.

Сафардан қайтсангиз ёки тўй, байрам муносабатлари туфайли, бирор сабабсиз ҳам унга ёқадиган, ёшига муносиб ҳадялар тортиқ қилиб туринг.

«Қиблагоҳ» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 16 январдаги 02-07/296-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
64. Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Қариндошлик алоқасини узган одам жаннатга кирмайди,, деганларини давоми...

5327 12:10 / 21.03.2019
. Язийд ибн Абу Ҳабийбдан ривоят қилинади .Уламолар .Онанинг ҳаққи отанинг ҳаққидан афзал,, дер эдилар. Ҳар бирининг ҳам ҳаққи бор,. Шарҳ Отаонанинг давоми...

2123 09:23 / 12.06.2024
Ҳозирги кунда кўпчилик ёшлар ўзи ёқтирган машҳурларнинг ҳаётини қизиқиб ўрганади. Масалан, спортчи ёки машҳур қўшиқчиларни қачон, қаерда туғилгани, нима овқатни давоми...

1441 14:19 / 28.10.2025
Энди қўл остидагилар билан муомала одоби ҳақидаги таълимотлар билан танишамиз. Бу ерда бир нарсага алоҳида эътибор беришимизга тўғри келади. Ушбу масалага оид давоми...

2175 15:09 / 05.04.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021