1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан

05:00 / 11.03.2017 3657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: “Менга улуғ обидлардан бирларини васф қилиб беришди. Дарҳол у зотнинг зиёратларига бордим. У зот мендан: “Эй Ибн Саммок, сени бу маконга қандай сабаб келтирди?” деб сўрадилар. Мен: “Сиз ҳақингизда эшитдим. Шунга сизни зиёрат қилгим келди” деб жавоб бердим. У зот: “Мен ҳақимда сенга хабар берган киши сени алдабди. Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, бахтли одам – ҳалокатга дучор бўлишдан олдин озодлик,, бўшлик, хотиржамлик пайтида ҳаракат қилган кишидир” дедилар. Мен бу гапларни эшитиб йиғладим. Энди қайтмоқчи бўлиб турганимда, у зотдан: “Менга бирор юмушингиз борми? Сизга хизмат қилиб, шарафга эришсам?” дедим. У зот: “Бу маконда ўтирган кишининг бирорта одамга ҳожати қолмайди” дедилар. Мен у зотга: “Сиздан, Аллоҳ ҳаққи сўрайманки, дунё ва охиратдаги нарсалардан нимани яхши кўрасиз?” дедим. Бу гапни эшитиб у зот йиғладилар. Кейин: “Ҳеч нарсани яхши кўрмайман. Лекин сен қасам ичиб сўрамаганингда, сенга айтмаган бўлардим. Мен дунё ишидан тоат ила амалга қаттиқ киришишни, ҳаводан узоқ бўлган нафсни ҳамда хавф ва қўрқувга тўлган қалбни яхши кўраман. Охират ишидан эса, Мавлойимдан: “Боравер, сени мағфират қилдим” деган гапни эшитишни яхши кўраман” деб жавоб бердилар”.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яхшиликни унинг аҳли бўлганларга ҳам, аҳли бўлмаганлар орасида қилавер. Агар аҳлига дуч келиб қолсанг, демак, ўша унинг аҳлидир. Бордию тўқнаш келмасанг, демак, сен ўзинг унинг аҳлисан

2035 08:45 / 20.12.2018
Аниқ билиб қўйки, яхшилигинг ҳам, ёмонлигинг ҳам бир кун ўзингга қайтади. Нима қилсанг ҳам, жазосини оласан

3141 09:05 / 16.03.2018
Одамлар худди ер остидаги конларга ўхшайди... Ялтироқ нарсалар сени алдаб қўймасин. Кўпинча улар ялтираб тураверадию, аслида олтин бўлмайди.

2902 02:25 / 20.11.2017
Гапиришдан олдин сўзларингни танлаб ол. Танлаш учун гап пишиб етилишига кифоя қилгудек вақт берГап мевага ўхшайди пишиб етилиши учун вақт керак бўлади.

3278 14:50 / 06.11.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021