1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Арофат водийси тарихи

13:01 / 14.06.2025 2178 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одам алайҳиссалом билан Ҳавво алайҳиссалом онамиз бир-бирларини шу жойда топишгани учун «Арофат» деб номланади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатганлари учун шу номни олган. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арофат деб номланиб қолди». Одамлар бу ерда гуноҳларини эътироф этишгани ёки бошқа сабабларга кўра шу номни олди.

Ушбу макон ҳарам ҳудудидан ташқаридаги маросим ўрнидир. Арофат Масжидул Ҳаромнинг жануби-шарқий томонида, Масжидул Ҳаром кўчасидан ўтилганда 22 км узоқликда жойлашган. Арофатнинг астрономик ўрни икки доира орасида, энига шимолий томондан 49, 19, 12 – 32, 22, 12 даражада, икки чизиқ орасида узунасига, шарқий томондан 21, 57, 39 – 39; 94, 39 даражада жойлашган. Унинг умумий масофаси 10,4 км. Ўша ерда Арофат ҳудудини кўрсатувчи ишоралар бор. Мана шу маконда зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни барча ҳожилар тўпланиб, бир азон ва икки иқомат билан пешин ва асрни қаср қилиб жамъу-тақдим билан ўқишади, муяссар бўлганича дуойи хайрда бўлишади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж – бу Арофатдир. Арофатнинг барча ери туриш жойидир», деб айтганлар («Мажмаъуз-завоид»).

Бу ҳақда Қуръони Каримда: «Арофатдан қайтиб тушганингизда...» дейилган (Бақара сураси, 198-оят).

Арофат водийсида қуйидаги оят ҳам нозил бўлган:

«Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» (Моида сураси, 3-оят).

Умар розияллоҳу анҳу: «Мен тушсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арофатда турган эканлар. Арафа куни Жабалур-роҳма ва тошлар олдида туриб, Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилаётган эканлар», деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу ерда турдим, Арофатнинг барча ери туриш жойидир», дедилар.

Саудия Арабистони подшоҳлиги кўчаларни кенгайтириш, ёритиш чироқлари, ичимлик суви, тиббий ёрдам, хавфсизлик билан таъминлаш учун узлуксиз равишда куч-қувват сарфламоқда. Бунинг мисоли тариқасида айтиш мумкинки, Арофат билан Муздалифада 9 та узунасига йўл қурилиб, ҳар бирининг учтадан йўналиши бор. Бунга қўшимча равишда Арофатнинг доира шаклидаги йўли, узунасига ва энига бўлган йўллари бунёд этилиб, ёнидаги ўринларда ҳам қурилиш ишлари олиб борилди ҳамда ташқаридаги ҳожилар учун 240 минг квадрат метр масофали ўрин, ичкаридаги ҳожилар учун 250 минг квадрат метр масофали ўрин барпо этилди. Ҳижрий 1414 санада. Намира масжиди ва Жабалур-роҳма атрофини ўраб турувчи минтақаларнинг об-ҳавоси мўътадил бўлиши учун катта оқар сувлар кичик бўлак сувларга бўлиб ташланди. Яна соатига 140 куб метр сув пуркагичлар билан 15 та от қувватига эга насосларда ҳавога сув юборилади. Шунингдек, қуёш нури таъсирини озайтириш, ҳароратни енгиллатиш мақсадида иссиқ ҳавони шимиб олувчи 100 000 та яшил япроқли дарахт экилди.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи,
ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳо айтдилар .Аллоҳ таоло арафа куни дунё осмонига тушиб, фаришталарига .Менинг розилигим фазлини талаб қилгани сабаб сочи тўзиган кишини давоми...

1683 15:11 / 05.06.2025
Арабча .забиҳа, сўзи сўйиладиган ҳайвон дегани, ҳайвон сўйишга оид илм эса .забоиҳ, дейилади, бу .забҳ, ndash сўйишнинг кўплик шаклидир. .Забҳ, сўзи луғатда .ёрмоқ, давоми...

10881 12:21 / 12.06.2024
1. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қўшимчалари ndash ҳижрий 17, милодий 639 йилда. 2. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу қўшимчалари ndash ҳижрий 26, милодий 648 йилда. 3. Абдуллоҳ давоми...

1388 16:17 / 07.11.2025
Учта масжиддан бошқа жойларда намоз ўқиш ниятида кўч боғлаб, йўлга чиқишнинг макруҳлиги ҳақидаquotШадд арриҳолquot ибораси асли луғатда quotюкларни уловларга боғлаб, давоми...

4175 05:00 / 16.01.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021