1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ

09:54 / 17.06.2025 1439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:

اللهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أذْهِب البَأْسَ اشْفِ أنْتَ الشَّافِي لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا

«Аллоҳумма роббан наси азҳибил ба`са ишфи анта шафий лаа шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақома».

Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда:

«Эй инсонлар Рабби, касалликни кетказ.  Шифо Сени қўлингда, Сендан бошқа уни очувчи йўқ», дейилган.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда .Бисмиллаҳиллазий ла йазурру давоми...

16633 09:00 / 22.09.2020
Мавлаая , солли васаллим дааиман абадан аъла Ҳабийбика хойрил холқи куллиҳими. Maъноси Эй Мавлом Нигоҳбон Эгам Яралмишларнинг энг яхшиси бўлмиш Ўз ҳабибинг давоми...

1365 04:36 / 06.09.2025
Ибн Сунний ривоятида келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб, уйқусида қўрқиши ҳақида айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

4407 10:46 / 04.07.2023
. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва давоми...

1584 06:16 / 14.12.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021