1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уловга ўрнашиб олгандан кейин ўқиладиган дуо

14:12 / 04.07.2025 1811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлиб, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтар, сўнгра

سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ. اللهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا البِرَّ وَالتَّقْوَى، وَمِنَ العَمَلِ مَا تَرْضَى، اللهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، وَاطْوِعَنَّا بُعْدَهُ. اللهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالخَلِيْفَةُ فِي الأَهْلِ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمَنْظَرِ وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي الْمَالِ وَالأَهْلِ

«Субҳаналлазий саххора лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун. Аллоҳумма инна насъалука фий сафарина ҳаза ал-бирро ваттақва ва минал ъамали ма тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ъалайна сафарана ҳаза ватви ъанна буъдаҳу, Аллоҳумма антас соҳибу фиссафари валхалийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил манзари ва су‘ъил мунқолаби фил мали вал аҳли», деб айтардилар.

Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Раббимизга қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони ҳамда Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва молу-мулк, оилага етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман».

Агар сафардан қайтсалар, юқоридаги дуони айтиб, қуйидагиларни қўшимча қилардилар:

آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ

«Айибу’на, та’ибуна, а’бидуна, лироббина’ ҳа’мидуна».

Маъноси: «(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Раббимизга ҳамд айтувчилармиз».

Муслим ривоятлари.

Абу Довуд ривоятларида эса:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар баландликка кўтарилишса, такбир, агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди», деб қўшимчаси келтирилган.

Сафардаги машаққатдан паноҳ сўраш

Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар

اللهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالخَلِيْفَةُ فِي الأَهْلِ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ، وَمِنَ الحَورِ بَعْدَ الكَونِ، وَمِنْ دَعْوَةِ الْمَظْلُومِ، وَمِنْ سُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ

«Аллоҳумма антас соҳибу фиссафари вал халийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил мунқолаби ва минал ҳаври баъдал кавни ва мин даъватил мазлуми ва мин су‘ил манзари фил аҳли вал мали», деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сен сафардаги йўлдош  ва хонадонда қолувчи ўринбосардирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатини, хафалик етиши, истиқомат ёки зиёдаликдан ноқисликка қайтиш, мазлум дуоси ва молу-мулк, оиладаги ёмон манзарадан паноҳ тилайман».

Термизий, Насаий, Ибн Можалар ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уй худди давоми...

1221 04:28 / 04.09.2025
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг.Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа давоми...

50425 14:07 / 03.08.2023
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоздан фориғ бўлсалар .Лаа илаҳа иллаллоҳу давоми...

1306 10:23 / 24.03.2025
Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар, давоми...

26554 07:45 / 22.12.2018
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021