1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди

13:09 / 24.07.2025 1217 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабининг 2025-2026 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.

Шу муносабат билан эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжидида бўлиб ўтган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этди.

Дастлаб Ҳадис илми мактаби ректори Барот домла Амонов қабул имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш учун кўрилган тайёргарлик ишлари, абитуриентларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзлади. Нотиқлар юртимизда диний таълимга берилаётган эътибор ҳақида сўз юритиш баробарида қабул имтиҳонларида абитуриентларнинг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад эканини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилиши таъминланишига урғу беришди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Шерзод Чўлпонов томонидан ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг Қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон варақалари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилиб, ижодий имтиҳонга старт берилди.

Маълумот ўрнида, бугун «Ҳадис» ва «Мусталаҳул ҳадис» фанларидан оғзаки ижодий имтиҳон ўтказилади. Эртага, 25 июль куни Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид мақолалар
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1958 12:01 / 27.07.2019
2021 йил 27 ноябрь, шанба куни .HilolNashr, нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи томонларидан мухтасар таржима давоми...

1837 11:00 / 25.11.2021
Бангладешдаги Эрон маданий атташеси Ислом маданияти ташкилотининг Халқаро маркази ҳамда Европа Қуръон уйи ҳамкорлигида махсус виртуал Қуръон ўқиш семинарини давоми...

1494 08:30 / 17.03.2021
Яқинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан muslimaat.uzrdquo аёлқизлар сайти ходималари томонидан Набийга салавот айтингrdquo давоми...

3785 15:44 / 05.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021