1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Нур сочувчи пешволар

14:41 / 27.07.2025 1342 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَحَدٍ مِنْ أَصْحَابِي يَمُوتُ بِأَرْضٍ إِلَّا بُعِثَ قَائِدًا وَنُورًا لَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менинг саҳобаларимдан ким бир ерда вафот қилса, албатта, у қиёмат куни ўша (ерлик)ларга имом ва нур бўлиб тирилтирилур», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадиси шарифда саҳобаи киромлар фазлларининг қирраси очиб берилмоқда. У зотларнинг вафотлари ҳам ҳаётлари каби фазлга эга экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромларидан қай бирлари қайси юртда вафот топсалар, қиёмат кунида ўша юрт аҳолисига, албатта, мўмин-мусулмон ва тақводор кишиларга имом, яъни йўлбошчи ва нур бўлиб қайта тирилар эканлар. Зотан, саҳобаи киромлар кофир ва бетавфиқларга имом бўлмасликлари турган гап.

Модомики саҳобаи киромлар мазкур фазлларга эга эканлар, биз уларни эҳтиром қилмоғимиз, уларнинг ҳаётларини яхшилаб ўрганмоғимиз ва улардан ўрнак олиб яшамоғимиз лозим бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اللهَ اللهَ فِي أَصْحَابِي، اللهَ اللهَ فِي أَصْحَابِي، لَا تَتَّخِذُوهُمْ غَرَضًا بَعْدِي، فَمَنْ أَحَبَّهُمْ فَبِحُبِّي أَحَبَّهُمْ، وَمَنْ أَبْغَضَهُمْ فَبِبُغْضِي أَبْغَضَهُمْ، وَمَنْ آذَاهُمْ فَقَدْ آذَانِي، وَمَنْ آذَانِي فَقَدْ آذَى اللهَ، وَمَنْ آذَى اللهَ فَيُوشِكُ أَنْ يَأْخُذَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Муғоффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Саҳобаларим ҳақида Аллоҳдан (қўрқинглар!) Аллоҳдан (қўрқинглар!) Саҳобаларим ҳақида Аллоҳдан (қўрқинглар!) Аллоҳдан (қўрқинглар!) Мендан кейин уларни мўлжал қилиб олманглар. Бас, ким уларни яхши кўрса, мени яхши кўрганлигидан яхши кўрган бўлур. Ким уларни ёмон кўрса, мени ёмон кўрганидан ёмон кўрган бўлур. Ким уларга озор берса, менга озор берган бўлади. Ким менга озор берса, Аллоҳга озор берган бўлади. Ким Аллоҳга озор берса, У Зот уни (катта ҳалокат билан) тутишига оз қолади», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Ушбу ривоятни шарҳ қилишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Унда саҳобаи киромларни сўкиш қанчалар оғир жиноят эканлиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда. Саҳобаи киромларни сўкиш Аллоҳ таолони сўкиш билан тенглаштирилмоқда. Албатта, Аллоҳ таолони сўкиш дунёдаги энг катта жиноят эканлиги ҳаммага маълум.

Ким Аллоҳ таолога тақво қиладиган бўлса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.

Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сазовор бўлишни истаса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.

Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёмон кўришларидан сақланишни истаса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.

Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни сўккан одам бўлиб қолишни истамаса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.

Ким Аллоҳ таолони сўккан одам бўлиб қолишни истамаса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 21-жузидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 0307/7030-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола . . Усмон ибн Мавҳиб розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1635 16:05 / 26 январь
Саъд ибн Абу Ваққос Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида асосан шуро мажлиси аъзоси сифатида сиёсий раҳбарлик ишларида қатнашдилар. У киши давоми...

2179 13:34 / 22.05.2024
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомга келганларида Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу Мисрнинг мавқеини, унинг Рум учун катта қувват эканлигини эслатиб, Ҳазрати Умардан давоми...

2458 11:22 / 23.01.2025
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳар бир умматнинг амийни бордир. Албатта, бизнинг амийнимиз, эй давоми...

8921 20:09 / 21.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021