1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ким Аллоҳ учун тавозе қилса... | Иккинчи ҳақ

11:37 / 30.07.2025 1354 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мусулмонга тавозе кўрсатиб такаббурлик қилмаслик ярашади. Зеро, Аллоҳ таоло кибрли ва мақтанчоқларни ҳеч ҳам суймайди. Тавозеда тенгсиз бўлган Пайғамбаримиз намуна сифатида доимо бева-бечоралар, етимлар билан бирга юриб, уларнинг ҳожатларини чиқарар эдилар. Бунда биз умматлар учун кўплаб ибратлар бор. Ўзгалар бизга шундай қилганларида эса, бунга сабр қилишимиз керак.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп зикр айтар, ҳожатини чиқариш учун бева ва мискин(лар) билан юришдан бош тортмас (орланмас) ёки кибр қилмас эдилар», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа молни камайтирмайди, Аллоҳ авф билан фақат банданинг иззатини оширади ва ким Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ уни (даражасини) кўтаради», дедилар».

Абу Саид ал-Ҳудрийдан ривоят қилинишича, у киши: «Мискинларнинг яхши кўринглар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида: (Аллоҳим! Мени мискин ҳолда яшатгин, мискин ҳолда ўлдиргин ва мискинлар ила қайта тирилтиргин) деганларини эшитдим», деганлар.

Демак, қалби синиқ, бечора ва оддий инсонлар билан юриш ўзини хорлаш эмас, балки набавий суннат экан. Бу айни пайтда юксак, камтарлик ҳамдир. Зеро ўзига бино қўйган, бошқа инсонлар дардига шерик бўлишни ўзига эп кўрмайдиган калондимоғ кимсалар бундай ҳамдардликдан, савоб ишлардан бебаҳрадирлар. Халқимиз томонидан «Камтарга камол, манманга завол» деган нақл ҳам узоқ даврлар оша шаклланган ҳаётий тажрибалар хулосасидир.

Абдулҳамид Зайриевнинг
«Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида нашрга тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вафот этган одамнинг қабрда фаришталар томонидан сўроққа тутилишига жазм ила эътиқод қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Бунга далиллар жуда ҳам кўп.Усмон давоми...

13748 12:00 / 22.02.2021
Америкалик тадқиқотчилар бошга ва юзга қайтақайта уриш алцгеймер каби асаб касалликларига сабаб бўлишини таъкидламоқдалар. Маълумки, алцгеймер касаллигида мия давоми...

4485 10:00 / 04.03.2022
Ўзаро алоқаларни тугатишдаги энг буюк мезон Роббимизнинг .Ўзаро орангиздаги фазилатни унутманг,, оятидир. Қалбингизни очган ўринларда қиличингизни давоми...

2773 17:00 / 21.07.2022
Бешинчи амалАллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва сифатларини доим қалбдан ўтказиб, уни яхши танишга уриниш. Зеро, ким Аллоҳ таолони исмлари, сифатлари ва феъллари давоми...

3604 11:00 / 27.01.2021