1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Тафрижия салавоти (салоти нория)

11:28 / 11.08.2025 1614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللّهُمَّ صَل صَلَوةً كَامِلَةً وَ سَلَّمْ سَلَاماً تَامَّا عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدِهِ الَّذِى تَنْحَلُ بِهِ الْعُقَدُ وَ تَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ وَ تُقْضَى بِهِ الْحَوَائِجُ وَ تُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ وَ حُسْنُ الْخَوَاتِمِ وَ يُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَ عَلى آلِهِ وَصَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَ نَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُومٍ لَكَ

Аллоҳумма солли солатан камилатан, васаллим саламан тамман ъала саййидина Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳаваижу ва туналу биҳир- роғоибу ва ҳуснул-хавотими ва йустасқол-ғамому би- важҳиҳил карийми, ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би ъадади кулли маълумин лак.

Маъноси: Аллоҳим, ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га ҳар нафас ва ҳар лаҳзада Ўзингга маълум бўлган саноқлар миқдорича комил салавот ва мукаммал салом юборгин, чунки ул зотнинг воситасида (ҳар қандай) тугунлар ечилади, қийинчиликлар кетади, машаққатлар бартараф бўлади, ҳожатлар раво бўлади, орзуларга ва яхши-гўзал оқибатларга эришилади ҳамда ул зотнинг гўзал-карамли юзлари ҳурматидан ёмғирлар сўралади. («Ал-адъийатул-воридату фил-аятил каримати вал аҳодисиш шарифах», 64-с).

Бу салавотни ҳар бир намоз ортидан ўн бир марта ўқилади. Бирор ҳожат ёки мушкулотнинг ҳал бўлиши учун аввал 114 марта Фотиҳа сураси ўқилиб, кейин бу салавот мукаммал 4444 (тўрт минг тўрт юз қирқ тўрт) марта ўқилса, ортидан Анфол сурасининг 60-64-оятлари тиловат қилинса, муродга эришилиши тажрибаларда синалган. Ушбу салавот «Ас-сиятул комила» ёки тез ижобат бўлгани учун «Ан-нория» деб номланган.

Бир ривоятга кўра, Саййид Аҳмад ат-Тозийга нисбатан «Ат-Тозия» ёки «Ат-Тафрижийя» деб ҳам аталади.

Имом Қуртубий айтадилар: «Кимки бу салавотни ҳар куни қирқ бир марта ёки юз марта ёки ундан зиёда ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвишларини аритади ва қийинчиликларини кетказади, ишларини енгиллаштиради, қалбини нурга тўлдиради, мартабасини кўтаради, ҳолатини чиройли қилади, ризқини кенг қилади, унга яхшилик эшикларини очиб қўяди, сўзини ўтадиган қилиб қўяди, замоннинг турли ҳодисаларидан ва оч-фақирлик фалокатларидан омонда сақлайди ва бундан бошқа фазилатлар билан сийлайди».

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шомга азон айтилганида, .Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва давоми...

5408 10:44 / 28.02.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога .Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади Ҳар давоми...

5080 13:00 / 03.08.2021
. . . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла .Мен бандам Мен давоми...

1775 10:23 / 03.09.2025
Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини турли мусибатлар билан синаб, имтиҳон қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади Албатта Биз сизларни бир оз қўрқинч ва давоми...

3913 20:16 / 24.02.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021