1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Нифоқдан ҳоли бўлиш

15:32 / 27.08.2025 1382 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ва тоҳира аёлларини ҳар қандай кирликдан поклаб, муқаддас зурриётларини ҳар қандай ифлосликдан поклаб, яхши гаплар айтса, нифоқдан холи бўлади.

Нифоқдан холи бўлиш уч тоифага нисбатан гўзал сўз ва мақтов айтиш билан бўлади:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига.

2. У зотнинг барча ахлоқий ва эътиқодий кирликдан пок бўлган жуфти ҳалолларига.

3. У зотнинг барча ахлоқий ва эътиқодий ифлосликлардан пок бўлган зурриётларига.

Кимдан мазкур тоифалар ҳақида нолойиқ сўз содир бўлса, у одам нифоқдан холи эмасдир.

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка билан Мадина орасидаги «Хаммо» номли сувли жойда бизга хутба қилар эканлар: «Аммо баъд: Эй одамлар! Огоҳ бўлинглар! Мен ҳам бир башарман. Роббимнинг элчиси келса, жавоб беришимга оз қолди. Мен сизларга икки салмоқли нарсани тарк этувчиман. Биринчиси – Аллоҳнинг Китоби. Унда ҳидоят ва нур бор. Бас, Аллоҳнинг Китобини олинглар ва уни маҳкам ушланглар», дедилар ва Аллоҳнинг Китобига тарғиб қилдилар. Сўнгра: «Ва аҳли байтимни. Сизларга Аҳли байтимни эслатаман», деб уч марта қайтардилар.

Бухорий қилган ривоятда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу:

«Муҳаммадни аҳли байтида муҳофаза қилинглар», деганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизларга аҳли байтимни эслатаман» дейишларидан ва Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг «муҳофаза қилинглар» деган гапларидан фаҳмлаш мумкинки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтларини Аллоҳнинг Китобига тенглаштирганлари йўқ. Балки одамларга уларни яхши кўришлари, улуғлашлари, ҳурмат қилишлари, таҳқирламасликлари кераклигини эслатиб қўйдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 21-жузидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 0307/7030-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аббод ибн Бишр розияллоҳу анҳуАббод ибн Бишр Ансорий розияллоҳу анҳу Мадинада Исломга биринчилардан бўлиб кирган таниқли саҳобалардан. Мусъайб ибн Умайрнинг давоми...

3140 10:00 / 05.03.2022
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига олти йил тўлиб, еттинчи йилга ўтаётган бир пайт эди. Мушрикларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

8524 19:49 / 21.04.2017
Ҳасан розияллоҳу анҳу зироат экинлари экиладиган ерларга эга эди. Бундан ташқари, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида укаси Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан бирга давоми...

2211 17:09 / 23.11.2024
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларЁЛҒОНЧИ ПАЙҒАМБАРЛАРГА ҚАРШИ 19қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

5483 16:54 / 20.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021