1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент 523 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисида фармон имзолади

16:34 / 28.08.2025 1046 pdf Ўқиш режими + -

Мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан афв тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди. Фармон ўз айбини чин дилдан тан олган ва тузалиш йўлига кирганларга нисбатан қабул қилинган.

Матнда қайд этилишича, афв этиш акти жиноят содир этилганлик фактни бекор қилмайди, балки “ўз айбини англаган, қилган ишидан пушаймон бўлган ва тузалишга интилишини исботлаган шахсларга берилган имконият” сифатида қаралади.

Жами 523 киши афв этилди, шундан:

195 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди;

147 нафари муддатидан илгари шартли равишда;

87 нафари жазоси енгилроғига алмаштирилди;

94 нафари озодликдан маҳрум қилиш муддати қисқартирилди.

Афв этилганлар орасида:

45 нафар аёл;

31 нафар 60 ёшдан ошган киши;

220 нафар 30 ёшгача бўлган, шу жумладан 1 нафар вояга етмаган;

8 нафар хорижий фуқаро (6 нафари Тожикистон, 1 нафари Серра-Леоне фуқароси);

15 нафар илгари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлар бор.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура ва тегишли идоралар томонидан озод этилган шахсларни яшаш жойига етказиш, шунингдек, чет эл фуқароларини ўрнатилган тартибда ўз ватанига депортация қилиш ишлари ташкил этилди.

Барча озодликдан маҳрум этилганлар профилактика ва синов дафтарига жойлаштирилади. Уларга бир марталик моддий ёрдам, зарур ҳолларда — чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш, ишга жойлашиш, кредит ва субсидиялар олиш, шунингдек, фуқаролик ҳужжатларини расмийлаштириш ва пенсия олишда кўмак кўрсатилади.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мисрлик етти машҳур қориларнинг тиловати,, яъни .Мезамиръул Қуръон, китоби қориларнинг қироат усули ўртасидаги муносабатни таҳлил қилишга қаратилган.Китоб Ibidi давоми...

2491 12:00 / 10.01.2022
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, давоми...

1778 17:03 / 29.10.2022
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Сурхондарё зиёратидан сўнг давоми...

3756 11:45 / 18.04.2019
Қуръонни онлайн ўқитиш АҚШнинг Жоржия штати билан чекланиб қолмайди ва Қуръон талабалари тажрибали устозлар назорати остида ўзлари танлаган ўқув дастурини давоми...

2509 14:00 / 24.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021