1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Асл манбадаги маълумотларга мурожаат қилиш керак

16:27 / 01.09.2025 1147 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги жарҳ ва таъдил китобларига ишона оламизми? Фақат кучли уламоларнинг таҳқиқлари остида нашр қилинган нусхаларигагина ишонсак бўлади, лекин у ер-бу ердан узиб олинган, қўшимчалар, ўзгаришлар киритилган нусхаларига ишона олмаймиз. Мен бу ҳақда узоқ гапирмоқчи эмасмиз.

Бунга бугунги кунимиздан ҳам бир мисол келтирсак.

Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳнинг «Ҳошия» асаридаги «Жиҳод» китобида «Боғийлар» («Исёнчилар») деган боб бор. У киши шу бобда «Ибн Абдулваҳҳобга эргашганлар хаворижлардир», деган. Буни бобнинг бошидаёқ зикр қилган. Бугун эса бозорларда ушбу «Ҳошия»нинг бир нечта нусхалари бор, аммо уларнинг аксарида мана шу жумлалар олиб ташланган. Менда бу китобнинг усмонийлар нашриётида чиққан нусхаси бор, ундаги ўша жумлалар жойида турибди, лекин бошқа кўпчилик нусхаларда бу гаплар йўқ.

Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Улар бундай ишларни қилишни ўзига вожиб деб билишади. Китобларни бундай кўринишда, яъни баъзи маълумотларни олиб ташлаб чоп қилган ва тарқатганларнинг аксари ваҳҳобийлар ақийдасида эканига гувоҳ бўламиз. Улар ўзларича «пешқадам» уламолардан.

Хуллас, нимага эътибор қаратиш керак экан? Бундай ҳолатда асл манбадаги маълумотларга мурожаат қилиш керак. Хўш, Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида келтирилган бундай маълумотларнинг бирор илмий қиймати бор бўладими? Йўқ, ҳеч қачон!

Халқда «Мевали дарахтга тош тегади», деган гап бор. Худди шунингдек, қадр-қиммати улуғ кишилар ҳақида ҳар хил гапларни ташиб юришади. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ёнларида бир жамоа турган бўлса, уларга қарши жамоа ҳам бўлган.

Имом Абу Ҳанифанинг қадр-қимматлари, шаънлари жуда улуғдир. Шу боис ҳам у зотнинг шахслари ва обрўлари ҳақида айтилган гап-сўзларнинг ҳеч бир аҳамияти йўқ.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тахриж ва таржиҳ иккита фикҳий атама сифатида суннийлик мазҳабларида эркин ижтиҳод даври мужтаҳидлар давридан кейин, айниқса, охирги давр фақиҳлари томонидан давоми...

4163 16:09 / 28.03.2017
Ҳанафий мазҳаби ўзидаги хусусиятлар омил ўлароқ тез ва соз ўсди, тезликда турли ўлкаларда кенг тарқалди. Унинг ўсиши ва тарқалишининг бош омиллари учта1. Абу давоми...

4408 16:12 / 28.03.2017
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ўз замонларида ўзлари ишлаб чиққан танзир қоидаларига кўра .Музораъа савдоси жоиз эмас,, деб фатво берганлар. Музораъаndashшерикчилик давоми...

1202 11:39 / 16.02.2025
Одамлар орасида, жамоат намозларида баъзи бировларнинг имомнинг орқасида туриб сураи фотиҳа ўқиётганини кўрамиз. Имомга иқтидо қилган одам қироат қиладими давоми...

7116 16:15 / 28.03.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021