1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Таомни исроф қилмаслик ҳақида

15:10 / 17.09.2025 982 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الشَّيْطَانَ يَحْضُرُ أَحَدَكُمْ عِنْدَ كُلِّ شَيْءٍ مِنْ شَأْنِهِ حَتَّى يَحْضُرَهُ عِنْدَ طَعَامِهِ، فَإِذَا سَقَطَتْ مِنْ أَحَدِكُمُ اللُّقْمَةُ فَلْيُمِطْ مَا كَانَ بِهَا مِنْ أَذًى، ثُمَّ لِيَأْكُلْهَا وَلَا يَدَعْهَا لِلشَّيْطَانِ، فَإِذَا فَرَغَ فَلْيَلْعَقْ أَصَابِعَهُ، فَإِنَّهُ لَا يَدْرِي فِي أَيِّ طَعَامِهِ تَكُونُ الْبَرَكَةُ.

وَفِي رِوَايَةٍ: وَأَمَرَنَا أَنْ نَسْلُتَ الْقَصْعَةَ، وَقَالَ: فَإِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ فِي أَيِّ طَعَامِكُمُ الْبَرَكَةُ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади – таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирортангиздан луқма тушса, ундаги нопокликни кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга қолдирмасин. Фориғ бўлгач, бармоқларини яласин. Чунки у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«У зот бизни товоқни бармоқларимиз билан сидириб, ялашга амр қилдилар ва:

«Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмассиз», дедилар», дейилган.

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Бу ҳадиси шарифдан динимиз таомга нисбатан қанчалар эътиборли бўлганини ва биздан тежамкор бўлишимизни талаб қилганини билиб оламиз.

Ажойиб бир ҳикмат. Таомнинг баракаси қаерда эканлигини билиб бўлмайди. Унинг асосий тўпидами, энг марказидами ёки ерга тушган бирор луқма, томчи, увоқдами? Ёхуд таомнинг лаганга, идишга ёпишиб қолган қисмидами?

Шунинг учун баракадан умидвор бўлган ҳар бир инсон бирор томчи ёки бирор увоқ таомни исроф қилмасин. Ҳаттоки қўлини ва идишини ҳам ялаб қўйсин. Агар шундай қилмаса, ўз таомининг баракали жойини шайтони лаъинга берган бўлади.

Ушбу ҳадисни ўрганар эканмиз, беихтиёр бугунги кундаги таом борасидаги исрофлар ёдимизга тушади. Орадан файзу бараканинг кўтарилгани эсга тушади. Ўзимиз қилар ишни қилиб қўйиб, нимага барака қолмади экан, деб юришимиз эсга тушади. Аллоҳнинг динига амал қилмаслик шундай бўлади. Ҳар бир нарсада салбий натижаларга олиб келади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 16-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903- рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, давоми...

2788 16:30 / 20.06.2021
. Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Усмон ибн Мазъун вафот қилганида жанозасини олиб чиқиб, дафн қилинди. давоми...

3309 15:38 / 21.10.2024
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Масжидга туфлаш гуноҳдир, унинг каффороти ювиш, кўмиш биландир,, давоми...

2508 19:30 / 30.05.2021
. . Лайло бинти Қониф асСақафийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Кулсум давоми...

1546 14:31 / 22.09.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021