1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Муфтий Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ва илм талаби

11:09 / 18.09.2025 938 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Падари бузрукворим Мавлоно муфтий Муҳаммад Шафеъ Усмоний қуддиса сирруҳ Покистон муфтий Аъзами эдилар. У кишининг бутун ҳаётлари ўқиш ва ўқитиш ила ўтди. Дорул улум Девбандда таълим олдилар ва ўша ерда таълим бердилар. У ердаги «Дорул ифто»нинг бош муфтийси бўлдилар.

Бир куни: «Мен қачонки, бир жойга кетаётган бўлсам ва қаердадир воиз ваъз айтаётгани, насиҳат қилаётганини кўрсам, қанчалик шошмайин, бир муддат бўлса ҳам, унинг гапини эшитиш учун тўхтайман. Эҳтимол, Аллоҳ таоло унинг тилига мен учун фойдали бўлган нарсани жорий қилиб қўяр»,- дедилар.

Бу гапни ким айтяпти? Покистон муфтий Аъзами ҳузурига эртаю кеч одамлар дин ўрганиш учун келадиган, ҳатто уламолар муаммоларини ҳал қилиш учун мурожаат қиладиган инсон айтяпти! Илм талаби мана шудир. Ваҳоланки, одатда, ваъз айтаётган воизлар ёши кичик, у кишининг шогирдлари ёки шогирдларининг шогирдлари бўлар эди. Лекин «Шояд унинг оғзидан мен билмаган ва менга фойдаси бўлган бирор нарсани Аллоҳ таоло эшиттирса», деган мақсадда бироз бўлса-да, кутиб турар эдилар».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан .Қиёмат қачон қоим бўлади, деб сўради. У зотнинг давоми...

3745 16:20 / 26.08.2024
Уйлар катталашди mdash оилалар кичрайди. Тиббиёт ривожланди mdash касалликлар кўпайиб, саломатлик ёмонлашди. Ойга етдик бироқ ён қўшнимизнингҳолидан бехабармиз. Пул давоми...

3746 16:00 / 20.01.2023
Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ дедилар.Ҳусни хулқнинг аломати, ўнта нарсададир1. Келишмовчилиги оз.2. Инсофли ва яхши адолатли бўлиш. 3. Бировни тойилишини кутмаслик.4. давоми...

2697 09:00 / 21.08.2021
Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ .Анас айтади мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида давоми...

2200 16:05 / 01.02.2025