1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Беморларнинг ҳолидан хабар олиш | Йигирма иккинчи ҳақ

15:29 / 18.09.2025 1085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонлар яратилиш тақозосига кўра жамоавий ҳаётда яшайдилар. Ҳаётнинг қувончли ва ташвишли кунларида елкама-елка турадилар. Улар яхши кунларда бир-бирларини қутлаб, нохуш ҳолатларда ҳамдардлик билдирадилар. Ана шулардан бири бирор-бир касаллик етиш ҳолатидир. Диндош биродарининг бетоб бўлганидан хабар топган ҳар қандай мусулмон дарҳол биродарини бориб кўришга, унинг кўнглини чоғлашга ошиқади. Бироқ бунда ҳам бир қатор тартиб ва одобларга риоя қилмоқ лозим.

Зиёрат одоби. Беморнинг олдида кўп ўтириб қолмаслик, берилиб кетиб кўп гапириб юбормаслик ва беморнинг соғайиб кетишини Аллоҳдан дуо қилиб сўраш.

Бемор учун муносиб бўлгани эса, ушбу мусибат учун муносиб сабр қилиш, Аллоҳдан бошқасига дардини айтиб нолимаслик, аксинча, “Ё Раббим! Барча нарса Сендан келади. Бу (дардим)ни ҳам Сендан бошқа яхши қиладиган йўқ. Мени халос қил, эй ҳақиқий нажоткор бўлган улуғ Аллоҳ!” – дея Аллоҳга дуо қилишдир.

Абдулҳамид Зайриевнинг «Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 16-январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гарчи муболаға ва кўп сўзлаш билан бўлса ҳам Исломнинг тақозоси икки аразлашган мусулмонни яраштиришдир.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Одамлар давоми...

936 13:20 / 07.08.2025
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб давоми...

2171 11:55 / 02.04.2025
. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Аллоҳга қасам, шерикларим унутишганми ёки ўзларини унутганга солишяптими, билмайман, аммо давоми...

4562 11:01 / 07.02.2024
Мусулмон мусулмоннинг мусибатидан хурсанд бўлмайди, гарчи, у душмани ёки хасми бўлса ҳам. Бу исломий ухувватга зид келадиган иш. Тарихда энг ёмон фитналар давоми...

2703 12:44 / 29.01.2024