1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Набий алайҳиссаломга салавот айтиш

04:19 / 20.09.2025 1265 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِسًا لَمْ يَذْكُرُوا اللهَ فِيهِ وَلَمْ يُصَلُّوا عَلَى نَبِيِّهِمْ إِلَّا كَانَ عَلَيْهِمْ تِرَةً، فَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُمْ وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир қавм бир мажлисда ўтирсалару, унда Аллоҳни зикр қилмасалар ва набийларига салавот айтмасалар, албатта, бу улар учун ҳасрату надомат бўлгай. У Зот истаса, уларни азоблагай, истаса, мағфират қилгай», дедилар».

Бундан ҳар бир мажлисда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганида, салавот айтиш лозиму лобуд экани келиб чиқади.

Бу ишларни қилмаслик эса кишини оғир аҳволга солиб қўяди.

Шунинг учун ҳам мусулмон оламида ҳар бир мажлисни бошлашдан олдин ёки тугатиш пайтида Қуръони Каримдан тиловат қилиш одатга айланган.

Шунинг учун ҳам саҳобаи киромлар каттаю кичик ҳар бир ўтиришнинг охирида «Вал‑Асри» сурасини тиловат қилганлар.

Шунинг учун ҳам ўтирганда ва турганда махсус дуоларни ўқиш одат тусига кирган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Фотима алайҳассалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

1708 08:11 / 16.12.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким таҳоратини чиройли қилиб, сўнг уч марта .Ашҳаду алЛаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу давоми...

4460 15:55 / 19.08.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога .Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади Ҳар давоми...

3026 09:41 / 09.01.2023
Маъқал ибн Йасор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тонг отганида ким уч марта .Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир давоми...

5462 17:32 / 12.05.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021