1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кўп зикр қилишнинг фазли

04:12 / 25.09.2025 1691 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ إِذَا قُلْتَهُنَّ غَفَرَ اللهُ لَكَ وَإِنْ كُنْتَ مَغْفُورًا لَكَ، قَالَ: قُلْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илааҳа иллаллоҳул Алиййул Азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул Ҳалиймул Карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу. Субҳаналлоҳи Роббил аршил Азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн», дегин дедилар».

Термизий ривояти.

Зикрнинг маъноси : «Олий ва Азийм Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Ҳалийм ва Карим Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби бўлмиш Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга: «Сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам» деганлари у кишининг жаннат башоратини олган ўн кишидан бири эканликларига ишорадир.

Бундан маълум даражага эришган одам зикр қилмай қўйса ҳам бўлаверади, деган хаёлга бориш мутлақо нотўғри экани келиб чиқади.

Банда ким бўлишидан, қанчалар юқори мартабага эга бўлишидан ва қанчалар қурбат ҳосил қилган бўлишидан қатъи назар, кўп зикр қилса, унинг фазлига фазл, қадрига қадр қўшилади.

Агар бирор киши Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги шарафи буюклигини билса, зикр айтмаса ҳам бўлаверганда эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умуман зикр айтмаган бўлар эдилар. Аммо у зот зокирларнинг имоми бўлганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн .Аладъийатулворидату филаятил каримати вал давоми...

2680 07:46 / 13.10.2024
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки давоми...

1174 11:59 / 09.11.2025
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу онамизнинг асл исмлари Ҳинддир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб .Бисмиллаҳи, давоми...

55761 08:29 / 03.01.2019
Умму Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр давоми...

4347 13:07 / 17.01.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021