1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолодан умид қилиш ва яхши гумонда бўлиш

13:52 / 30.09.2025 1357 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолодан хавф ва қўрқиш билан бирга раҳматидан ўзи учун яхшиликлар умид қилиш ҳам жуда улуғ амалдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 إِنَّ حُسْنَ الظَّنِ مِنْ حُسْنِ عِبَادَةِ اللَّهِ

«Албатта Аллоҳ таолодан яхши гумонда бўлиш ҳам Аллоҳ таолога гўзал ибодатдир» деганлар.

Имом Табароний ривояти.

Бир ҳадиси қудсийда шундай дейилади:

 يَقُولُ اللهُ تَعَالَى أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلَإٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلَإٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ بِشِبْرٍ تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعًا وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعًا تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ بَاعًا وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً    

Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман. Агар Мени эсласа, у билан биргаман. Агар у Мени ўзи эсласа, Мен ҳам уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир жамоат ичида эсласа, Мен уни ундан яхшироқ жамоат ичида эслайман. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. Агар у менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Хуллас, Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилиш ҳақида кўп фазилатлар ворид бўлган. Бунинг маъноси шуки, инсон имкони борича, Аллоҳ таолонинг аҳкомларига мувофиқ хаёт кечиришга ҳаракат қилиши керак. Шундай ҳаракати бўлишига қарамасдан, гунох ва хатолар содир этиб қўйганда, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлинади. Лекин Аллоҳ таолонинг буйруқларидан буткул ғафлатда бўлса, ўзини ўнглашга ҳаракат қилмаса, нафсоний хоҳишларини жиловламаса, энди бу банда Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиши нотўғри. Бундай орзумандлар ҳадиси шарифларда қораланган. Энг тўғри иш эса, ўзини ислоҳ қилишни ўйлаш билан бирга, Аллоҳ таолодан умид қилиш ва қўрқиш, яхши гумонда бўлиш ва Унинг раҳматидан умидвор бўлиш, яъни хавф ва ражо мақомида туриш.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётган бир ёш йигитнинг уйига ташриф буюрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: «Нималарни ҳис қиляпсан?» деб сўрадилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен Аллоҳ таолодан жуда кўп умид қиляпман, лекин шу билан бирга, гуноҳларимдан қўрқяпман ҳам» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси мўминнинг қалбида ушбу икки нарса жамланса, Аллоҳ таоло унинг умидини тўлиқ беради ва унга хавфидан омонлик беради», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кечанинг биринчи вирдиҚуёш ботгандан хуфтон вақтигача. Мурид шом намозини ўқиганидан кейин хуфтонгача бўлган вақтни ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилади.Анас давоми...

2592 18:20 / 17.04.2020
Қуръон бу дунё ҳаётини кишиларнинг .имтиҳон жойи, деб таърифлайди. Бу дунё ҳаёти охират саодатига эришиш учун воситадир. Ҳаётнинг барча соҳаси, оилавий шароит, давоми...

6120 15:02 / 03.11.2018
Кичкина ўғлимнинг кеча кечқурундан бери мазаси йўқ. Ишдан келсам, ҳамон аҳволи ўзгармаган, бирор натижа сезилмайди. Уни шифохонага олиб боришга қарор қилдим. У давоми...

5035 14:01 / 02.06.2022
Ёмонлардан омонда бўлиш учун улар билан мадора қилиш меҳрибонлик ила муносабатда бўлиш, илтифот кўрсатиш. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади Бир давоми...

1208 13:04 / 31.08.2025