1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Исмул Аъзам

04:24 / 01.10.2025 1418 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَبْدِ اللهِ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَمِعَ رَجُلًا يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ أَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللهُ لَا إِلهَ إِلَّا أَنْتَ الْأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ، فَقَالَ: لَقَدْ سَأَلْتَ اللهَ بِالْاِسْمِ الَّذِي إِذَا سُئِلَ بِهِ أَعْطَى، وَإِذَا دُعِيَ بِهِ أَجَابَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталари розияллоҳу анҳумодан бундай ривоят киладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг «Аллоҳим! Мен Сендан сўрайман. Албатта, мен Сенинг Аллоҳ эканингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сенинг Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ Зот эканингга шаҳодат келтираман», деганини эшитиб:

«Батаҳқиқ, Аллоҳдан у билан сўралса, берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм ила сўрадинг», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Албатта, мазкур ҳолнинг юзага чиқиши учун сўровчининг зоҳиру ботини пок бўлиши, у ҳалолдан ризқланган бўлиши, нияти ва ихлоси холис бўлиши каби бир неча шартларни ўзида мужассам қилган бўлиши керак.

Бу ривоятдаги дуода Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари тилга олинди. Аммо ўша исмларнинг қай бири Исми Аъзам эканини билиб бўлмайди.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар .Аъузу биллаҳил ъазийм ва давоми...

2776 08:32 / 13.12.2024
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3118 14:08 / 22.09.2019
Ғофир сурасининг 55оятидаги Аллоҳнинг .Васаббиҳ биҳамди роббика бил ъашиййи вал`ибкар, .Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила Уни покланг,, деган давоми...

2842 12:38 / 30.01.2023
. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Зикрнинг афзали .Лаа илааҳа иллаллоҳ,дир. Дуонинг афзали давоми...

1171 04:51 / 23.09.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021