1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж – 2026» мавсуми учун меҳмонхоналар танланмоқда

19:43 / 05.11.2025 1421 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси таркибида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, Ҳаж ва умра бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби соҳа масъуллари “Ҳаж–2026” мавсумида ҳамюртларимиз истиқомат қилиши кўзда тутилган меҳмонхоналарни атрофлича ўрганмоқдалар. 

Шароит ва қулайликлар таҳлил қилинмоқда

Меҳмонхоналарни кўздан кечириш жараёнида биноларнинг умумий имкониятлари ва зиёратчилар учун яратилган қулайликлар синчиклаб ўрганилди. Жумладан: 
– Фойеларнинг кенглиги ва ҳаракатланиш қулайлиги;
– Лифтлар сони ва кенглиги;
– Хоналардаги шароит, ўринлар сони ва жиҳозлар ҳолати;
– Ошхона сиғими, тиббиёт ва ишчи гуруҳлари учун ажратилган хоналар — барчасига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳар бир хона — зиёратчи қулайлиги учун

Ўрганиш чоғида ҳар бир хонада юклар жойлаштириш ва ҳаракатланиш учун етарли жой мавжудлиги, ювиниш хоналари, кийим жавонлари, ёзув столи, телевизор, совутгич ва музлатгич, қибла кўрсаткичи, жойнамоз ва Қуръони карим билан таъминлангани, шунингдек, санитария ва гигиена талабларига тўлиқ риоя этилганига эътибор берилди.

Жойлашув қулайлиги ҳам баҳоланди

Меҳмонхоналарнинг Ҳарами шариф, Мино, Арафот каби ҳаж арконлари адо этиладиган муқаддас ҳудудларга яқинлиги ҳамда транспорт қатновининг қулайлиги делегация диққат марказида бўлди. 

 Ўрганиш жараёнида мутасаддилар томонидан Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг ҳамкорлик талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу тартиб-қоидаларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидлаб ўтилди.

“Ҳаж – 2026” мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳузурланиб, хотиржам ибодат этишлари учун амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари — Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри — олий қадрият” тамойили ҳаётга изчил татбиқ этилаётганининг ёрқин ифодасидир.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имомхатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров ва бир қанча давоми...

2828 17:40 / 29.06.2021
Бу ердан деярли ҳар куни ўтамиз. Кўпинча хизмат юзасидан, баъзан қадрдонларни йўқлаб, ҳолаҳвол сўраймиз, табаррук масканларни зиёрат қиламиз. Тошкентнинг қоқ давоми...

1333 11:03 / 30.01.2025
Уй сотиб олиш кўплаб мусулмонлар учун қийинчилик туғдиради, баъзилар Ислом қонунларига риоя қилишни хоҳлайди ёки рибо ва банк имтиёзларидан фойдаланишни давоми...

2549 13:20 / 07.01.2022
28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият давоми...

2269 13:42 / 01.03.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021