1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Шом ва хуфтонда қилинган қироатлар

05:00 / 04.01.2017 4444 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умму Фазл у кишининг «Вал мурсалати урфа»ни қироат қилаётганини эшитиб:

«Эй, ўғлим, Аллоҳга қасамки, ушбу сурани қироат қилишинг ила батаҳқиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан охирги эшитган нарсамни эслатдинг. Уни шом намозида ўқиган эдилар», деди».

Шарҳ: Умму Фазл Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг оналари, ҳазрати Аббос ибн Абдулмутталибнинг хотинлари. Исмлари Лубоба бинти ҳорис.

У киши Маймуна бинти ҳорис онамизнинг опалари, Умму Фазл куниялари. Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳам у кишининг ўғиллари бўлиб, Самарқанддаги Шоҳи Зинда номли мақбарага дафн этилганлар.

Ушбу ривоятга қараганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозида «Вал Мурсолати урфан» сурасини биринчи ва иккинчи ракатларга бўлиб қироат қилганлар.


Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шомда «Ват-тури»ни қироат қилганларини эшитдим».

Иккисини бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аввало Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:

Жубайр ибн Мутъам ибн Адий ибн Навфал ал-Қураший, куниялари Абу Муҳаммад.

Бу саҳоба Қурайш қабиласининг бой-бадавлат бошлиқларидан эдилар. Бу зот аввалига Ислом душмани эдилар. Лекин Макка фатҳ этилган куни Исломга кирдилар.

Жубайр ҳаммаси бўлиб 60 та ҳадис ривоят қилганлар.

Бу зотдан Сулаймон ибн Садр, Абдурраҳмон ибн Азҳар, икки ўғиллари Нофеъ ва Муҳаммадлар ривоят қилишган. Бу зот ҳижратнинг 53-йили вафот этдилар.

Ушбу ҳадисдан шом намозида қироат ошкора бўлишини билиб оламиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шом намозида «Ват-Тури»ни қироат қилганлари бутунми, икки ракатга бўлибми ёки баъзи оятлариними буниси маълум эмас.

Чунки ҳадиснинг ушбу ривоятида ҳам, бошқа ривоятларда ҳам бу нарса очиқ баён қилинмаган. Балки баъзи оятлар зикр қилинган.

Асли қиссани Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳу қуйидагича ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Бадрда асир тушганлар ҳақида у зот билан гаплашиш учун Мадинага келдим. Етиб келсам, у зот саҳобалари билан шом намозини ўқиётган эканлар. «Инна азаба Роббика лавақеъ» (Роббингнинг азоби албатта воқеъ бўлгувчидир) деганларини эшитиб юрагим ёрилай деди. Фориғ бўлганларидан кейин у зотга асирлар ҳақида гапирдим. У зот:

«Агар Шайх келганида улар ҳақида шафоатни қабул қилар эдим», дедилар. (яъни, отаси Мутъам ибн Адий).

Шунинг учун уламоларимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда «Ват-Тури»га ўхшаш узун сурани Шом намозида қироат қилмас эдилар, баъзи оятларини қироат қилган бўлсалар керак, дейилади.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ҳаддан зиёд узун ўқиган, одамларга малол келтирган Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга «Сен фитначимисан, эй, Муоз!» деб икки марта такрорлаганлар.


Ибн Масъуд Шомга имомликка ўтдилар ва унда «Қул ҳув Аллоҳу аҳад»ни қироат қилдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, қисқа сураларни ҳам шом намозида ўқиса бўлар экан. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуддек улуғ саҳобий бу ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрмаса қилмайдилар.


Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хуфтон намозида «Ват-тийни ваз зайтуни»ни қироат қилганларини эшитдим. У кишининг овозидан гўзалроқ бошқа бировнинг овозини эшитмадим».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадисда хуфтон намозида қироат қилинган суранинг номи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг гўзал овоз эгаси эканлари айтилмоқда.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Намознинг шартларидан бири узрсиз бажарилмай қолса қасддан таҳорат бузиш, қибладан гавдани буриш, бир рукн миқдорича авратнинг очилиб қолиши, кийимда ёки давоми...

5883 14:00 / 26.04.2023
Намоз арабчада .Салот, дейилиб, луғатда яхшиликка дуо маъносини англатади. Шариатда эса .Такбир ила бошланиб, салом бериш ила тугайдиган махсус шартлари бор гаплар давоми...

21995 10:42 / 04.01.2017
Намознинг Исломда иймондан кейинги фарз, энг улуғ ибодат эканини ҳар бир мусулмон яхши билади. Мусулмон киши намозни Аллоҳ таолонинг амри бўлгани учун ўқийди. давоми...

12975 18:49 / 27.03.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала Росулиҳи Муҳаммадин ва ала олиҳи асҳабиҳит тоййибийна тоҳирийн.Анас ибн давоми...

5104 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021