1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни доим айтиб юриш

05:35 / 11.11.2025 1263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ وَحِينَ يُمْسِي: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ مِائَةَ مَرَّةٍ لَمْ يَأْتِ أَحَدٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلَّا أَحَدٌ قَالَ مِثْلَ مَا قَالَ أَوْ زَادَ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тонг отганда ва кеч кирганда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтса, қиёмат куни бирор киши у келтирган нарсани келтира олмайди. У айтган нарсани айтган ёки ундан зиёда қилган киши мустасно», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Бу ҳадиси шарифда тонг отганда ва кеч кирганда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтишга одатланишга тарғиб қилинмоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абдуллоҳ ибн Ғанном алБаёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким субҳ кирганда давоми...

1013 07:52 / 24.11.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога .Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади Ҳар давоми...

5080 13:00 / 03.08.2021
.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида . . .Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал давоми...

4634 10:00 / 26.12.2020
Ибн Суннийнинг китобларида ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васалламга ким туш кўрдим, деса .Хойрон роайта ва хойрон йакун, Яхшисини кўрдинг, яхши бўлади, давоми...

2197 14:05 / 17.07.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021